Каримовнинг хатолари бартараф этилмоқда

Бугун 17 октябрь 2017 йилда Тошкент вилоят ҳокимлигида бир гуруҳ фуқаролиги йӯқ шахсларга, яъни собиқ СССР ватандошларига Ӯзбекистон фуқаролик паспорти тантанали равишда топширилди.

Ӯзбекистон паспортига эга бӯлганлар орасида Ӯзбекистонда қарийб 40 йилдан бери яшаб келаётган, золим Ислом Каримов даврида фуқароликка доир аризалари ноқонуний равишда рад этилган кекса онахон ҳам бор.

 Бундан ташқари,  Ӯзбекистон паспортига эга бӯлган фуқаролиги йўқ шахсларнинг деярли барчаси Ӯзбекистонга бундан 20-25 йил олдин доимий яшаш учун кӯчиб келгани маълум бӯлди.

Холбуки, мавжуд қонун ҳужжатларига ҳамда халқаро қонун ҳужжатларга кӯра ҳар қандай мамлакат ҳудудида доимий 5 йил яшаган шахсларга тегишли равишда ватандошлик берилиши керак.

Аммо миллат хоини бӯлмиш Ислом Каримов нафақат бирор давлат фуқаролигига эга шахсларга, балки парчаланган СССР ватандошларига ҳам миллий паспорт бермай қонунга хилоф иш тутган. Каримов халқаро қонун ҳужжатларига ҳам, жумладан, ӯзи имзо чеккан қонунларга ҳам реал ҳаётда ҳеч қачон амал қилмаган.

Катта минбарларда фақат “халқим, халқим” дея гапирган гаплари сафсатадан бошқа ҳеч нарса эмас эди, аниқроғи, собиқ президентнинг нутқию маърузаларидаги жимжимадор сӯзлар ҳаётда ӯз тасдиғини топмаган.

 Миллион одамлар, ӯз она юртига қайтган ӯзбек миллатига мансуб сон-саноқсиз шахслар Ӯзбекистон ватандоши бӯла олмай сарсону саргардон бӯлган бир пайтда эса Каримов қонунларни, конституцияни қӯпол равишда бузиб, ӯз фарзандларининг, яқин қариндош-уруғларининг, ҳамтовоқларининг бошқа давлат паспортларига эга бӯлишларига йӯл берган, янада аниқроғи таъминлаган.

 Холбуки, Ӯзбекистонда бир вақтнинг ӯзида икки давлат фуқароси бӯлиш тақиқланади. Бугун ватандошсизликдан азият чекканларнинг кӯз ёшларидан қӯрқмаган Каримовнинг хатоларига барҳам берилаётгани қувончли ҳол, албатта.

Умид қиламизки, тез кунлар ичида фуқаролиги йӯқ бошқа шахсларнинг  армонлари ҳам ушалади. Бу борада Каримов ҳукумати томонидан йӯл қӯйилган қонунбузарликлар, сунъий тӯсиқлар бартараф этилади.

Муаллиф:Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Грин кард сўнги умиди бўлган халқим…

Сўнги йиллардаги бир трендни машхурлашиб бораётганини хеч сезяпсизми? Ҳа бу Грин Кард. Грин Кард бу ҳар йили АҚШ томонидан ўтказиладиган лоторея ўйини, бунда ғолиб ...

Ўзбекистон «ўлмас полк»дан воз кечади

Ўзбекистон Россиянинг “Ўлмас полк” акциясидан воз кечиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб ёзади «Podrobno.uz». портали. Бу ҳақда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик ...

Қудуқни ҳам рўйхатдан ўтказиш керак

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 август кунги қарори билан ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400