Қирғизистонда 7 ва 8 ноябрь кунлари Аждодлар хотираси ва тарихи кунлари нишонланади

Президент Алмазбек Атамбоев Аждодлар хотираси ва тарихи кунларини таъсис қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу байрамлар ҳар йили 7 ва 8 ноябрь кунлари нишонланади, дея хабар берди давлат раҳбари маъмурияти.

Атамбоевнинг фармонида парламентга бу кунларни дам олиш кунлари деб эълон қилиниши туфайли Меҳнат кодексига ўзгартиш киритиш таклифи берилди.

Президент Ленин чўққисини Манас чўққиси деб ўзгартирилишини тавсия қилди, «бу Қирғизистон халқининг кўп асрлик тарихидан келиб чиққан ҳолда тўғри қарор бўлади», деди у.

Президентнинг фикрича, 1916 йилги миллий-озодлик қўзғолонидан сўнг Октябрь инқилоби қирғиз халқига ўзининг давлатчилигини тиклаш имконини берди. Бироқ, президентнинг таъкидлашича, сўнгги йилларда 7 ноябрь ўз аҳамиятини йўқотиб бормоқда.

«1916 йилги миллий-озодлик қўзғолини ва фожиавий ҳодисаларига, 1917 йилги Февраль ва Октябрь инқилобларига, ривожланишнинг совет давридаги сабоқ ва меросларига, ХХ асрдаги сиёсий қатоғонлар оқибатларига объектив тарихий баҳо бериш ва аждодлар хотирасига ҳурмат бажо келтириш мақсадида ҳар йили 7 ва 8 ноябрь кунлари Аждодлар хотираси ва тарихи куни сифатида эълон қилиниши белгиланди», – дейилади фармонда.

7 ноябрь Қирғизистонда Улуғ Октябрь социалистик революцияси куни сифатида нишонланади. Собиқ совет давлатларида фақат Қирғизистон ва Белорусдагина бу кун дам олиш куни дея эълон қилинган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Музработдаги 23-мактабда эр ўз аёлини ва директорни пичоқлади

5 октябр куни чамаси соат 08:30 атрофида Сурхондарё вилояти, Музработ туманида мудҳиш жиноят содир этилган. Бош прокуратура хабарига кўра, тумандаги 23-умумтаълим мактабида ...

Мени тожик халқини, миллатини ёмон кӯрадиган, уларнинг ривожланишини кӯролмайдиганлар тоифасига киритиб, миллатчиликда айблаётган қадрли дӯстларим, ассалому алейкум!

Мен миллатчи эмасман, аксинча қадимий ва кӯҳна тамаддун маскани бўлмиш Туронзаминда азалдан бир дарёдан сув ичиб, қӯни-қӯшни, қуда-анда бӯлиб яшаб келаётган, илдизи бақувват, ...

Миллий чакана тўлов тизимига «ҳумо»  номи берилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий тўлов тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 19 сентябрдаги ПҚ-3945-сонли қарорига асосан миллий чакана ...