Тожик-қирғиз чегарасининг баҳсли ҳудудида исфаралик кишининг уйи бузиб ташланди

Исфаралик Ҳасан Ҳасановнинг бевосита тожик-қирғиз чегараси баҳсли ҳудудида жойлапшган яшаш жойи бузиб ташланди. Уй «Хўжаи Ғорбобо» яқинидаги Кулик деган жойда жойлашган эди. Бу ҳудуд учун баҳс ўтган ҳафтада томонлар ўртасида яна кескинлик келтириб чиқаришига оз қолди.

30 ноябрь куни, Исфара маъмуриятидаги манба муаммо баҳсли ҳудудда ҳалигача чегара делимитацияси ўтказилмагани туфайли келиб чиққани, шунинг учун келгуси баҳсларга йўл қўймаслик мақсадида, маҳаллий аҳолининг бу уйи Тожикистон ҳудудининг ичкарисига кўчирилганини хабар қилди.

Унинг сўзларига қараганда,Ҳасан Ҳасанов икки йил олдин баҳсли ҳудудда уй қуриш учун ҳокимиятнинг рухсатини олган эди. Ўша пайтда у қишлоқ хўжалик ишлари учун беш гектар ер ҳам олди. Баҳсли уйнинг хўжайини билан узоқ суҳбатлардан сўнг, Қалъача қишлоғи ҳудудида уй қуришга қарор қилинди.

«Қирғизистоннинг Боткен вилояти ҳокимияти қирғизистонликларнинг кўпчилиги баҳсли ҳудудда қурилган уй муносабати билан ўз норозиликларини билдиришганини баён қилди. Улар, агар бу уй кўчирилмаса, бу ҳолат чегарабўйида кескинлик янада ортишига олиб келишини айтишди. Томонлар маслаҳатлашиб олдилар ва англашилмовчиликлар келиб чиқмаслиги учун уй кўчирилиши керак, деган хулосага келдилар», – деб таъкидлашди Исфара маъмуриятидагилар.

Суҳбатдош Тожикистон томони қўшниларнинг важига кўнганини, лекин бу шу ҳудуд қирғизларга тегишли эканлигини англатмаслигини таъкидлаганини айтиб ўтди. Уйнинг эгаси шу кунларда кўч-кўронини Қалъача қишлоғидаги ота уйига ташиш билан машғул.

Ўтган ҳафтада расмий Бишкек икки мамлакат ўртасидаги давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш бўйича тожик-қирғиз ҳукуматлараро комиссиясидан “Хўжаи Ғорбобо” деган жой қайси мамлакатга тегишлилигини аниқлаб беришни сўради. Бу баҳс ўтган ҳафтада «Хўжаи Ғорбобо»нинг иккала томони бўйлаб, тожик ва қирғиз чегарачиларининг нарядлари қўйилишига олиб келди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистондаги музей ва археологик ёдгорликлар ёнига ҳожатхоналар қурилади

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 21 сентябрь куни археологик тадқиқотларни тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги қарорни қабул қилди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлигининг ...

Наманганликлар кеча яна гумбурлаш овозини эшитган

Наманганликлар жорий йилнинг 6 январь куни яна гумбурлаган овоз эшитилганлигини айтишмоқда, деб ёзмоқда “UZ24 “ сайти. Фото:UzNews.uz Бир неча марта такрорлаган бу губурлаш ...

Петербургда ўзбекистонлик аёл ва унинг вояга етмаган қизи зўрланди

Петербургда ўзбекистонлик аёл ва унинг вояга етмаган қизи иштирокида даҳшатли воқеа юз берди. Бу ҳақда Россия матбуотига таяниб “Кун.уз” ёзмоқда. 18 май куни Ўзбекистоннинг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400