Қирғизистон парламенти Косонсой сув омборини Ўзбекистон билан биргаликда фойдаланиш масаласини кўриб чиқмоқда

Жўқўрғу Кенешнинг 13 декабрь кунги мажлиси кун тартибига «Қирғизистон ҳукумати ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида ҚРнинг Жалолобод вилояти Ола-Буқа туманидаги Ўрта-Тўқой (Косонсой) сув омборидан давлатлараро фойдаланиш тўғрисидаги Битимни ратификация қилиш” тўғрисидаги қонун лойиҳаси ҳам бор.

Мамлакат хукумати сайтида маълум қилинишича, бу масала бўйича депутатларнинг саволларига ҚР Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва мелиорация вазири Нурбек Мурашев жавоб беради.

Эслатиб ўтамиз, Ўрта-Тўқой сув омбаридан ҚР ва ЎзР биргаликда фойдаланиши тўғрисидаги Битим 2017 йил 6 октябр куни ҚРнинг ўша вақтдаги президенти Алмазбек Атамбаевнинг Тошкентга амалга оширган давлат ташрифи вақтида имзоланган эди. Ҳужжатга кўра, сув омборини қўриқлаш ва бошқариш тўлалигича қирғиз томонига ўтади. Ўзбекистон эса сув омбори фаолиятини таъминлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

25 йил мобайнида Қирғизистондаги мазкур объектга эгалик қилиш билан боғлиқ талаблар ҳал қилинмаган эди. Сув омбори ҳудудида баҳсли ҳодиса 2016 йилда қирғиз чегарачилари томонидан ўзбек милиционерини ушлашда юз берди. 10 кун ўтиб у Ўзбекистон Чегара хизмати ходимларига топширилган эди.

Орадан кўп ўтмай Ўзбекистон Унгар-Тоо тоғига вертолёт билан ўз милиция ходимларини туширди ва радиореле станциясининг тўрт нафар ходимини ушлади. Улар Ўзбекистон милициясининг Наманган вилояти бўлимида бир ой ушлаб турилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хабарларнинг ҳиссиз талқини (iii)

(Давоми) Шунинг учун ҳам қорни тўқ кимса телевезорга чиқиб кариллаб гапирмаслиги керак! Қайта айтаман: ишсизлик, йўқлик туфайли аёллар иш ахтариб хорижга кетаяптилар. Эл-юрт ...

Каримов даврида ҳар йили 1 миллион иш ўрни фақат қоғозда “барпо этилган”

  Фото муаллифлик ҳуқуқиBBC O'ZBEKImage captionПрезидент Мирзиёев ишсизлик Ўзбекистон учун жиддий муаммо эканини очиқ гапира бошлади. Янги эълон қилинган рақамлар ...

Самарқандда мактаб биноларини таъмирлаш учун 95,5 миллиард сўм сарфланди

Бугунги кунда Самарқанд вилоятида жами 1220 та умумий ўрта таълим мактаблари мавжуд. Зарафшон газетасининг ёзишича, жорий йилда Инвестиция дастурига асосан 49 та мактабларда ...