Қирғизистонда МДҲ мамлакатларининг «Умут» V ёшлар киноси форуми бўлиб ўтади

18 декабрдан 20 декабргача Қирғизистонда МДҲ мамлакатларининг «Умут» V ёшлар киноси форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда ушбу тадбирнинг ташкилотчиси бўлган ҚР Маданият, ахборот ва туризм вазирлиги қошидаги кинематография департаментида хабар қилишди.

Жорий йилда фестиваль Қирғизистондаги Ахлоқийлик, тарбия ва маданият йилига бағишланади.

Форумнинг дастури учта танлов дастуридан иборат бўлади: миллий ва халқаро конкурслар, шунингдек, фестивалга биринчи марта киритилган анимацион фильмлар конкурси. Танлов фильмларинининг барча намойишлари Бишкекдаги Ч. Айтматов номидаги кино уйида бўлиб ўтади.

Форум ҳайъатига Қирғизистон, Қозоғистон ва Россиядаги таниқли киноарбоблар кирган бўлиб, улар учта танлов дастурига мос таркибда ишлашади. Форум доирасида ҚР ёш режиссёрлари томонидан Ахлоқийлик, тарбия ва маданият йили шарафига бағишлаб яратилган ижтимоий роликлар ҳам намойиш қилинади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«иегова шоҳидлари» эскидан таъқибда

«Иегова шоҳидлари» оқими дунё бўйлаб таъқибга учраши эскидан бор. Бир неча мамлакатда уларнинг фаолияти ман этилган ёки чекланган. Россияда гуруҳ экстремист деб тамғаланган, ...

Россияда мактаб ўқувчилари ўзбекистонликка йўқотган 220 минг рубль пулини топиб беришди

Россиянинг Салехард шаҳрида Ўзбекистон фуқаросига йўқотган пулини топиб беришда ёрдам берган мактаб ўқувчилари тақдирланди. Бу ҳақда Россиянинг Ямал-Ненец автоном округи ИИВБ ...

Туркманистонда гўзаллик салонлари ёпилмоқда

Туркманистонда гўзаллик салонлари ёпилаётгани хабар қилинмоқда. Косметик хизматлар ва турли хил гўзаллик процедуралари тақиқланган. Ҳозирда фақат сартарошлар ишламоқда. Бу ...