5 сонияда тўлиқ қувват оладиган супербатарея. Литий-ионли батареяларнинг «куни битган» кўринади

Чжэцзян университетининг муҳандислари ва олимлари алюминий-графенли супербатареяни яратишга муваффақ бўлди. Ихтирочиларнинг сўзларига кўра, батарея 5 сония ичида тўлиқ қувватланиши мумкин, бу эса смартфоннинг икки соат ишлашини таъминлай олади, деб хабар берди «Daily Tech Info».

Бу турдаги батареялар 250 минг марта қувватлантирилганидан сўнг ўзининг дастлабки сиғимини 10 фоизга йўқотади. У -40 даражадан 120 даража Цельсий ҳароратга бардошли. Шунингдек, унинг ёниб кетиш хавфи ҳам литий-ионли аккумулятор батареяларига қараганда анча кам.

Бу каби техник хусусиятга эришиш учун графеннинг юпқа қаватидан электрод сифатида, алюминий фолгадан эса манфий электрод сифатида фойдаланилди. Ушбу аккумулятор батареяларининг энг асосий жиҳати ундан 3H3C технологияси ёрдамида яратилган графенланган катод плёнкасидир. Батарея катодининг мураккаб тузилмаси унга энергияни 120 мА*соат/грамм даражада сақлаш имконини беради, бу эса 91,7 фоиз энергияни 1,1 сония ичида ўзига олади дегани.

Агарда ушбу янги технология асосида оддий смартфонлар учун батарея ишлаб чиқариладиган бўлса, у кунига 10 марта қувватлантирганида ҳам, бу турдаги батареялар камида 70 йил хизмат қилади.

Аммо графен-алюминийли батареялар одамларнинг кундалик ҳаётига кириб келгунига қадар олимлар анча-мунча тер тўкишлари лозим.

Мақола xabar.uz сайтидан олинди

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қорақалпоғистондан 6 метрлик одам сурати топилди

Сидней университети профессори, Қорақалпоғистон-Австралия экспедицияси ко-директори, археолог Алисон Беттснинг мамлакатда Ўзбекистон Қаҳрамони, археолог Ғ.Хожаниязов билан ...

Қозоқ лотин ёзуви тасдиқланди

Бугун Қозоғистон Республикаси лотин ёзувига таянган ҳолда  қозоқ алифбосининг янги намунасини эълон қилди. Бу ҳақида Оқ Ўрда хабар тарқатган. (more…)

Ягона интерактив порталнинг мобиль иловаси яратилди

31 ДЕКАБР 2013, 10:52 Илова Android операцион тизимидаги смартфонлар учун мўлжалланган. UZINFOCOM компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази ...