Самарқанду Бухоро ва Душанбе орасида самолётлар қатнайди

Тожикистон Транспорт вазирлиги “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкатининг Душанбе ва Самарқанду Бухоро шаҳарлари орасида самолётлар қатновини йўлга қўйиш ҳаиқдаги таклифини қабул қилинганлигини маълум қилди.

Илгарироқ “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Тожикистонга шундай таклиф билан мурожаат этган эди.

“Ушбу масала бўйича қарор қабул қилинди ва бу ҳақда Ўзбекистонга маълум қилинди. Янги авиақатновлар яқинда келажакда йўлга қўйилади”, — деб таъкидлаган Тожикистон транспорт вазирлигининг масъулларидан бири РИА новости агентлигига.

2017 йилнинг феврал ойида 25 йиллик таннафусдан сўнг Ўзбекистон ва Тожикистоннинг пойтахтлари Тошкент ва Душанбе шаҳарлари орасида  авиақатновлар қайта қўлга қўйилган эди. Ҳозир Тошкент ва душанбе орасида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ва “Сомон Эйр” ширкатларининг самолётлари ҳафтада икки марта қатнамоқда.

Бу авиацатновлар 1992 йилнинг сентябр ойида Тожикистонда фуқаролик урушининг бошланиши муносабати билан тўхтатилган эди.

Кузатувчиларнинг фикрига кўра, Тожикистон томони тожикларнинг тарихий ватани бўлган ва миллатдошлар яшаётган Самарқанду Бухорога авиақатновлар жорий этилишига фойда ё зарар келтиришидан қатъий назар ижобий қарашлари таббий. Чунки Тожикистонда Самарқанду Бухорони соғинмайдиган зиёлининг ўзи кам.

Муаллиф: Сохиб Назаров

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Баҳодиржон сидиқов нефть-газ соҳаси харидлар тизимида коррупция бўлганини тан олди

«Ўзбекнефтгаз» раҳбари Баҳодиржон Сидиқов жума куни Энергетика вазирлигида бўлиб ўтган брифингда компания нефть-газ соҳаси харидлар тизимида коррупцияга қарши қандай куриш ...

Ўзбекистонда импорт қилинган гўшт ва тирик ҳайвонлар 1 октябргача ққсдан озод қилинади

Ҳукумат қарори (591-сон, 16.07.2019 й.) билан Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган озиқ-овқат ...

Инвесторларга палов эмас, аниқ қонунлар ва имкониятлар керак

Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Ўзбекистонда инвестицион фаолиятни яхшилаш бўйича ишлардаги жиддий камчиликлар ва муаммолар тўғрисида маълум ...