162 йўловчини ўз ичига олган самолёт Қора денгизга қулашига оз қолди

Туркиянинг Трабзон шаҳрида 162 нафар йўловчини ўз ичига олган самолёт учиш-қўниш йўлагидан ташқарига чиқиб кетди ва денгизга қулашига бир бахя қолди. Anadolu агентлигининг хабар беришича, ҳозирга келиб ҳаво кемаси ўз фаолиятини тиклаган.

Хабар kun.uz сайтидан олинди

ОАВда тақдим этилган суратларда самолётнинг Қора денгизга қулашига оз қолганини кўриш мумкин.

Воқеа Pegasus авиакомпаниясига тегишли Boeing 737-800 самолётининг қўниш вақтида рўй берган. Самолёт бортидаги 162 йўловчи, 2 учувчи ва 4 экипаж аъзоси   эвакуация қилинган. Маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ.

Қутқарув хизматлари эҳтимолий ёнғин ўчоқларини ўчиришга доир хатти-ҳаракатларни амалга оширишди. Фавқулодда ҳолат сабаблари ўрганилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Олмаотада 500 дан ортиқ одам калтакланган, 120 га яқин машина ёқиб юборилган

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри коменданти Канат Таймерденовнинг айтишича, тартибсизликлар пайтида 500 дан ортиқ одам ҳужумга учраган, жабрланганларнинг 130 нафари аёллар ва ...

«ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясида ходимлар ўз хизмат вазифаларини нега суистеъмол қилишмокда?

Фото:mulkdor.com Сўнгги вақтларда  «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиа компанияси ходимларининг уўз хизмат вазифаларидан у ёки бу мақсадда фойдаланаётганликлари тўғрисида ...

Туркманистонда нархларнинг қимматлигидан шикоят қилган аҳоли таъқибга учради

Туркманистонда имтиёзли озиқ-овқат етказиб бериш аста-секин йўқ бўлиб кетмоқда ва товарлар нархи ошиб бормоқда. Норози бўлганлар жиноий жавобгарликка тортилмоқда. Янги йилдан ...