Давлат муассасаларида Туркманистон президентининг портретини оммавий равишда алмаштиришмоқда

Шу кунларда Туркманистондаги барча давлат муассасаларида мамлакат президенти портретини ҳар йилги алмаштириш бўлиб ўтмоқда. Одатдагидек, бу ҳаракат янги шиор остида бўлиб ўтаяпти ва янги чоп этилган портрет нусхалари бутун мамлакат бўйлаб сотилмоқда.

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг охирги китобларидан бири “Турманистон – Буюк ипак йўлининг юраги”нинг бобларидан бири жорий йилда шиор бўлди.

Номини ошкор қилмаслик шартига кўран Озодлик билан суҳбатлашган турманистонликлар айтиб беришларича, ушбу ташвиқот ўқитувчилар, врачлар ва бюджет соҳасининг бошқа ходимлари учун қўшимча харажатга айланади. Бу эса иқтисодиёт кундан-кунга ёмонлашиб бораётган бир пайтда жуда ҳам сезиларлидир.

“Портретлар ҳамма давлат муассааларида, жумладан мактабларда ҳам алмаштирилади. Ашхободдаги мактаблардаги ўқитувчсилардан 25 манат (7 доллардан кўпроқ)дан тўплашади, шундан сўнг реклама ва нашриёт ходимлари келишиб, эски портретларни олиб кетишади ва ўрнига янгиларини олиб келишади. Минтақаларда харажат камроқ бўлиши учун мактаблар фақат портретларни сотиб олишади, улар учун рамкаларни эса алмаштиришмайди, лекин барибир ҳаммаси учун ўқитувчиларнинг ўзлари пул тўлашади “, – деди пойтахт мактабларидан бирининг директори.

Унинг сўзларига қараганда, давлат раҳбарининг портретини янгилашга кетадиган харажатларнинг асосий қисми ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари ва бошқа давлат муассасаларининг оддий ходимлари ҳисобидан қопланаётган бир пайтда, бу ҳар йилги кампания босмахона бизнеси ва уларнинг бевосита буюртмачилари учун аллақачон фойдали ишга айланиб улгурган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Яманда собиқ президент солиҳ ҳалок бўлгани тасдиқланди

Яманнинг собиқ президенти Али Абдаллоҳ Солиҳ ўз тарафдорлари ва ҳусит исёнчилари ўртасидаги қуролли тўқнашувда ўлдирилди. Бу исёнчи гуруҳ яқингача Солиҳнинг иттифоқчиси эди. ...

Москвада мигрантлар иштирокидаги оммавий муштлашувда бир киши вафот этди

Москва шаҳрида “Электрозаводская” станция метроси яқинида оммавий муштлашув содир бўлди. Бу ҳақда “МК” нашрига таяниб «sputnik» хабар қилмоқда. Маълум қилинишича, пичоқбозлик ...

Тожикистон афғонистон билан чегарани ёпиб қўйиши ортида нима бор?

Охирги бир ҳафта – ўн кун давомида Тожикистон Ҳукумати Афғонистон билан ўтиш текширув нуқталарини ёпиб қўйди. Бундан асосий мақсад, хавфсизлик эканлиги таъкидланмоқда. ...