Қозоғистонда яна бир автобусдан 58та ҳамюртимиз қутқариб қолинди

 

 

 

 

Қозоғистоннинг Павлодар вилоятида музлаб бораётган автобусдан 58 нафар ўзбекистонлик қутқариб қолинди.

Хабар darakchi.uz сайтидан олинди 

Tengrinews.kz нашрининг билдиришича, Тошкентдан Красноярскка кетаётган автобус Павлодар вилоятидаги Шчедерти посёлкаси яқинида ишдан чиққан.

Қутқарилган ўзбекистонликлар посёлкадаги исиниш пунктига олиб борилган ва иситилган автобус ҳамда йўловчилар фавқулодда ҳолатлар вазирлиги ходимлари томонидан Павлодаргача кузатиб борилган.

22 январга ўтар кечаси Петропавловск – Сариоғоч йўналишида Van Hool маркали автобус ҳаво совуқлигидан дизель ёнилғиси музлаб қолиши туфайли йўлда тўхтаб қолгани ва ундан Ўзбекистоннинг 41 фуқароси ҳамда 2 қозоғистонлик ҳайдовчи қутқариб қолингани хабар қилинганди.

18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Иргиз туманидан ўтувчи “Самара-Чимкент” автомобиль йўлида автобус ёниб кетиши оқибатида 52 ўзбекистонлик нобуд бўлди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Видео: жиззахда милиция зобити нотаниш аёлга нисбатан куч ишлатмоқда

ВИДЕО: Жиззахда милиция зобити аëлнинг сочини юлди 0:00:58 0:00:29/0:00:58 ▶ Бевосита линк Озодлик муштарийси томонидан юборилган видеотасвирда шахси аниқланмаган милиция ...

Улуғбек расадхонасида қандай жиҳозлардан фойдаланилган?

Темурийлар даврида Самарқандда турли соҳалардаги каби астрономияда ҳам изланишлар олиб борилмоқда эди. Бир гуруҳ мунажжимларнинг ана шундай илмий фаолияти Мирзо Улуғбекнинг ...

Гулистон соф савдо мчжга қарашли савдо комплекси тадбиркорлари аросат исканжасида

Наманган вилояти Косонсой шаҳридаги "Гулистон соф савдо МЧЖга қарашли Савдо комплекси"да фаолият юритаётган тадбиркорлар билан суҳбатлашарканмиз, айни кунларда уларнинг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400