Учинчи марта: Қозоғистонда бузилиб қолган автобусдаги 55 ўзбекистонликка ёрдам кўрсатилди

Полициячилар йўловчиларни маҳаллий мактаб биносига олиб боришди, улар иссиқ жой ва егулик билан таъминланишди.

Қозоғистоннинг Павлодар вилоятидаги трассада автобус бузилиб қолиши натижасида вилоят марказигача етиб боролмаган 55 ўзбекистонликка ёрдам кўрсатилди, деб хабар беради Podrobno.uz.
Россияга кетаётган автобус Достик қишлоғи яқинида бузилиб қолган.

Маҳаллий полициячилар йўловчиларни маҳаллий мактаб биносига олиб боришди, улар иссиқ жой ва егулик билан таъминланишди.

Бузилиб қолган транспорт воситаси Павлодарга олиб кетилган.

Йўловчилар эса бошқа автобусда Россия чегарасигача олиб бориб қўйилган. Чегарада эса мигрантлар Россия автобусига ўтказилган.

Бу ўтган икки ой ичида Қозоғистон ҳудудида мигрантлар минган автобуслар билан содир бўлган учинчи ҳолатдир.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистондаги мактабларда синфлардаги ўқувчилар сони 35 нафардан ортиб кетишига йўл қўйилмайди

Намунавий лойиҳалар бўйича қурилмаган, мослаштирилган биноларда жойлашган, ўқувчилар сони етарли бўлмаган мактабларда, олис (тоғли, чўлли) аҳоли пунктларида жойлашган ...

Ақшда шинжондан товар импорт қилишни тақиқловчи қонун кучга кирди

АҚШда 21-июндан бошлаб Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном туманидан товар импорт қилишни тақиқловчи қонун кучга кирди. Ҳужжатни ўтган йилнинг охирида президент Жо Байден ...

Тбилисидаги намойишлар:россиялик депутатнинг грузия парламентидаги чиқиши ўнлаб одамлар жабрланган оммавий норозилик тадбирига айланиб кетди

Тбилисида 20 июнь оқшомида кўп минг кишилик норозилик акцияси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқдаMeduza. Парламент олдидаги майдонга 10 мингга яқин одам тўпланди. Улар Грузиянинг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400