Қозоғистон расмийлари юзлаб оилаларга алкоголь истеъмолини тақиқлади

Қозоғистон ИИВ вакили Алексей Милюк берган маълумотларга қараганда, мамлакат расмийлари суд орқали турмуш шароити яхши бўлмаган бир неча юз оилаларга алкоголь ичимликлари истеъмолини тақиқлаган.

Қаерда бўлишларидан – уйдами, ёки бошқа жойлардами, қатъий назар уларга алкоголь ичимликларини ичиш қатъиян ман қилинди. Тақиқларни бузган шахслар жазога тортилади, яъни 15 кунгача қамоққа олинишлари мумкин.

Қозоғистонда бу каби чекловлар борасидаги ташаббус 2017 йил охирларида илгари сурилди, ўша йили Маъмурий ҳуқуқбузарликлар Кодекси (МХБК)нинг 54–“Ҳуқуқбузарларнинг ҳатти-ҳаракати учун махсус талабларни белгилаш” моддасига қўшимча киритилган эди. Киритилган қўшимчага биноан, қандайдир ҳуқуқ бузилишига алкоголь истеъмоли сабаб бўлса, у ҳолда ИИВ талабномасига биноан суд аниқ бир инсонга спиртли ичимлик истеъмолини тақиқлаши мумкинлиги, кўрсатиб ўтилган. Тақиқлов инсоннинг қаерда бўлишидан қатъий назар, ҳатто ўз уйида ҳам спиртли ичимлик ичмаслигини кўзда тутади. МХБК судларга 3 ойдан 1 йилгача шу каби тақиқловлар жорий қилинишига рухсат беради.

Милюкнинг маълумотига қараганда, Қозоғистон ИИВ ҳисобида 10 мингга яқин “ночор” оила бор. Уларнинг ҳаммаси янги қонуннинг потенциал қурбони бўлиши мумкин. 2017 йилда бу каби тақиқлов 350 кишига қўлланилган бўлса, 2018 йил бошидан бери, ҚР ички ишлар вазири Қалмуханбет Қасимовнинг айтишича,855 кишига қўлланилган.

“Афсуски, биз, фаол ишлаши учунбу механизмни ҳозирча жорий қила олмаймиз. Аммо бу иш устида фаолиятимизни давом эттираверамиз, – дея баёнот берди Милюк. – “Ночор” оиланинг асосий критерияси – айнан спиртли ичимликлар истеъмолидир. Инспекторларимиз ҳодиса жойига бориб, текшириб ўтказганларида маст ҳолдаги ота-оналарни кўришади, амалда уларга нисбатан чора қўллаб бўлмасди. Эндиликда бу институт ишга тушди ва бу институт фаолиятини кенгайтириш керак”.

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2017 йилда мамлакат аҳолиси ўртача 11 литрдан 12 литргача алкогол истеъмол қилган, бу қўшни мамлакатлардаги кўрсаткичдан анча юқоридир. Шу билан бирга мамлакат аҳолисининг 18% спиртли ичимликларга мубтало бўлган: улар ҳафтада икки марта алкоголь истеъмол қилишади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чироқчига хос эртак ёхуд бир хонали таълим маскани

Чироқчи — нафақат Қашқадарё вилояти, балки мамлакатимиздаги катта ҳудудга эга туман. «Чорвадор» маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Оғзикенг қишлоғи ҳам кенг ҳудудни ...

Ўзбекни “фуқаро” эмас, бек, бека деб чақирсак ярашадими?

«ЎзА» сайтида эълон қилинган ва Халқ билан мулоқот гуруҳига жойланган «Бутун аҳолиси «фақир» бўлган биздан бошқа давлат йўқ» номли мақола юртдошларимиз орасида қизғин баҳс ва ...

Ўзбекистонда 2017 йилда инфляция 12-14 % бўлиши мумкин

Марказий банк прогнозига кўра 2017 йилда инфляция миқдори ўтган йилгидан 2,5 баравар кўп бўлиши мумкин. Бунга сабаб – валюта ва пул-кредит ислоҳотлари ҳамда ҳамда айрим ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400