Гурбангули Бердимуҳамедов 23 апрел куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади

Гурбангули Бердимуҳамедов 23 апрел куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 23 апрель куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот котиби Комил Алламжонов Facebook’даги ўз саҳифасида маълум қилди.

Давлат раҳбарлари Кўксаройда тор ва кенг доирада музокаралар ўтказади. Икки томонлама ҳужжатлар имзоланади.

Ташриф дастури кенг ва мазмунга бой тарзда тузилган. Президентларнинг Тошкентдаги Махтумқули кўчасига бориши, Ашхобод сайилгоҳининг очилиш маросимида қатнашиши мўлжалланган.

Гурбангули Бердимуҳамедов 24 апрель куни Хоразм вилоятига боради. Урганч туманидаги “Улли ҳовли” ёдгорлиги, Хивадаги “Ичан қалъа” мажмуасига ташриф ва бошқа маданий тадбирлар режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 6-7 март кунлари Туркманистонга давлат ташрифини амалга оширганди. Ўтган йилнинг май ойи охирларида икки давлат раҳбарлари Туркманистоннинг Каспий денгизи соҳилидаги “Аваза” миллий туристик зонасида учрашишганди. Музокаралар якунига кўра, кўплаб икки томонлама ҳужжатлар имзоланганди.

Манба: sof.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Абдусалом азизов дхх раиси этиб тайинланди

Ўзбекистон Президентининг фармонига кўра, Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Абдусалом Азизов Давлат хавфсизлиги хизмати раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Мудофаа ...

Ғалаба билан табриклаймиз, малоҳат!

Дунёда нима кўп касбларнинг тури кўп. Инсонлар қанчалик салоҳиятли бўлмасинлар, бир ўзлари ўнлаб  касбларни эгаллай олмайдилар. Лекин бир ҳунарнинг миридан – сиригача эгаллай ...

Қачон одам бўласан, ўзмтрк?

Айтишларича, ЎзМТРК Россиянинг ВГТРКси («Россия-1», «Россия-К», «Россия-24» каби телеканаллар эгаси)га ҳамкор бўлибди. Бунақа хабарни эшитиб, қувониш қийин. CNN бўлса бошқа ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400