«Ўзбекистон почтаси» буюртмали хатни Сирдарёдан Самарқандга 7 ойда етказди

Самарқанд вилояти, Иштихон туманида истиқомат қилувчи фуқаро номига Сирдарё вилояти, Оқолтин туманидаги Сардоба алоқа бўлимидан 2017 йил 15 август куни юборилган буюртмали хат етиб келмаганлиги тўғрисида Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси «Ишонч телефони»га мурожаат қилди.

Фото: «Futura.uz»

Мурожаатни ўрганиш жараёнида 15 август куни юборилган буюртмали хат орадан 5 кун ўтиб, 22 август куни «Ўзбекистон почтаси» АЖ Самарқанд туманлараро почта алоқа боғламасининг саралаш ва етказиш участкасига келиб тушгани маълум бўлди. Бироқ Иштихон туманлараро почта алоқа боғламаси мансабдор шахслари ва масъул ходимларининг ўз ишига совуққонлик билан қараганлиги туфайли ушбу хат эгасига етказилмаган.

2018 йилнинг 26 март куни инспекциянинг Самарқанд вилояти ҳудудий бўлинмаси ходимлари томонидан мурожаат ўрганилиб, 7 ой ва 11 кун кечиккан почта фуқарога топширилди.

Қайд этиш жоизки, фуқаро ушбу хатда унга зарур ҳужжатлар юборилганини айтиб, Иштихон туманлараро почта алоқа боғламаси мутасаддиларига бир неча марта мурожаат қилган.

Маълумот учун, инспекциянинг Самарқанд вилояти ҳудудий бўлинмасига жорий йилнинг 1-чораги давомида 362 та мурожаат келиб тушган бўлиб, бундан 26 таси почта алоқаси хизматларига тегишли.

Мақола daryo.uz сайтидан олинди

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Журналист бобомурод абдуллаев иши бўйича тошкент шаҳар судидан ҳангомалар

“Қуруқсан,  дедингиз?! Йўқ, Сиз жудаям ҳўлсиз!” Шундай қилиб азизларим, бу ҳаётда нималар бўлмайди дейсиз?! Ҳаммамиз ҳам қачонлардир бўлсада кузатганмиз: Энг яқин дўстлар ҳам ...

Аудио дастур: қозоғистонлик ўзбеклар лотин алифбосининг қайси вариантини танлайди?

“саҳналаштирилган қабул” ёки бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири фарғона вилоятига нега келганди?

  Ишим шунақа. Доимо одамлар орасида юраман. Халқ гўё миқёси амал. Ким нима дейди, нима қилади... барчаси адолат тарозисида. Фарғонага “Тошконди азим”дан кўп ва хўп ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400