Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги автобус қатнови 15 май куни очилади

Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги автобус қатнови 15 май куни очилади

Автобус ҳаракатини 15 май куни очиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 1 май куни “Азиа экспресс” корхонасининг директори Султон Камолов хабар қилди.

Унинг сўзларига қараганда, Тожикистон томони автобус қатновини очишга тўла тайёр, лекин ҳозирча Ўзбекистон томонининг йўлҳақи нархи ҳақидаги қарорини кутиб турибди.

Камолов Ўзбекистон томони билан келишувга биноан, турли йўналишлар бўйлаб автобуслардаги йўлҳақининг нархи белгиланиши кераклиги ва биринчи босқичда Хўжанд-Тошкент ҳамда Панжикент-Самарқанд автобус йўналишлари очилилиши, кейин эса тожик ва ўзбек шаҳарларини бир-бирига боғлайдиган бошқа автобус йўналишлари очилишини айтди.

Тожикистон транспорт вазирининг ўрибосари Шерали Ганжалзоданинг сўзларига қараганда, гарчи иккала мамлакатнинг автомобиль йўллари йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига жавоб берса-да, уларнинг баъзиларида маълумот берувчи қўшимча белгилар ўрнатиш зарур.

​Аввалроқ томонлар Душанбе-Термиз, Бохтар-Денов, Панжикент- Самарқанд ва Панжикент-Бухоро, Хўжанд-Тошкент автобус йўналишларини ва Конибодомдан Ўзбекистоннинг Фарғона водийси шаҳарларига борадиган йўналишларни келишиб олганди. Тожикистон томонидан айнан бунинг учун бир нечта автобуслар сотиб олган “Азия экспресс” корхонаси йўловчиларни ташишга масъул.

Тожикистон ҳукумати хабар беришича, ҳар куни 10 минглаб тожикистонликлар Ўзбекистоннинг турли шаҳарларига бораяпти.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ӯзбекистонда интернет тезлиги – асабият кушандаси

2017 йилнинг 7 август куни интернетга уйга уланиш мақсадида пойтахтдаги "Uzonline"  компаниясининг Бош офисига бордим. Оператордан "Uzonline" компаниясининг хизмат турларига ...

Қирғизистонда сиёсатчилар «қуруқ очлик»ка ўтишди

Қамоқда очлик эълон қилган сиёсатчилар сув ичишга ўтишди. Бу ҳақда Жазони ижро этиш Давлат хизмати вакили Элеонора Сабатарова маълум қилди. (more…)

Бухорода автобус ёниб кетди

Жорий йилнинг 18 сентябрь куни эрталаб соат 08:30ларда Бухоро вилояти Когон тумани ҳудудидан ўтувчи Бухоро-"Қоровулбозор" магистрал йўлида йўловчи автобусининг газ баллони ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400