Ўзбекистон собиқ бош прокурори халқ олдида тавба қилмоқчи

Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашитжон Қодиров Тошкентдаги қаттиқ режимдаги “Сангород”га даволаниш учун юборилди. ИИВдаги зобитлардан биридан олинган бу хабарни собиқ бош прокурорнинг оила аъзоларидан бири тасдиқлади.

Ички ишлар вазирлиги зобитининг айтишича, қон босимидан шикоят қилган Рашитжон Қодиров “тахминан икки ҳафта олдин” маҳбуслар даволанадиган “Сангород”га ётқизилган.

19 май куни Андижон вилоят, Улуғнор туманида вилоят фаоллари билан бўлган учрашувда маъруза қилган президент Шавкат Мирзиёев собиқ прокурорни “икки-уч ой ичида телевидение орқали гапиртиришини” айтганди.

“Собиқ бош прокурор (собиқ бош прокурор Рашитжон Қодиров назарда тутилмоқда)бутун жамоаси билан қамоқда. Миллион-миллион доллар топшириб ётибди. Икки-уч ой ичида телевидение орқали ўзини гапиртираман. Негаки, коррупциялаштириб юборганди, ҳар бир туман прокуроридан 30-40 минг доллар олган. Ҳаммасини қайтариб беряпти. Қодиров ким ўзи? Қип қизил ўғри одам бўлган. Шунинг учун, прокуратурада 70 фоиз одам алмашди, ҳалол одамларни қўйдим. Ким хиёнат қилса, шундай йўлдан боради”, – деган Шавкат Мирзиёев.

Айни пайтда Ички ишлар вазирлиги зобитининг айтишича, Рашитжон Қодиров мамлакат телевидениеси орқали чиқиб, барча айбловларга иқрор бўлишга ҳамда президент ва ўзбек халқидан кечирим сўрашга розилик билдирган.

22 февралда ҳибсга олинган Қодиров, Бош прокуратура расмий хабарига кўра, Ўзбекистон Жиноят кодексининг “Товламачилик” (165-моддаси), “Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш” (205-модда) ва “Пора олиш” (210-модда) моддалари бўйича айбланмоқда.

66 яшар Рашитжон Қодиров 2000 йилда Ўзбекистон бош прокурори этиб тайинланган ва 2015 йил апрелида мансабидан озод қилинган эди.

​Унинг 39 ёшли ўғли Алишербек Қодиров Ички ишлар вазирлиги томонидан 2018 йилнинг 5 март куни халқаро қидирувга берилган. Собиқ бош прокурорнинг ўғли “Товламачилик” (ЖК 165-моддаси) ва “Фирибгарлик”да (ЖК 168-моддаси) гумонланмоқда.

Ота ва ўғилга қарши олиб борилаётган тергов амалиёти давомида ҳозирга қадар улардан жабр кўрганлардан умумий қиймати ярим миллиард АҚШ долларига тенг даъво аризалари олинган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қашқадарёда тарвуз пишди

Қашқадарё вилоятида тарвуз пишиб етилди ва Қозоғистонга экспорти бошланди. Бу ҳақда «Божхона.уз» ёзмоқда. Деҳқонлар далага уруғ қадаш фурсатини кутиб ўтирмасдан, ...

«кўршапалак уясини 100 минг долларга сотиб оламан!»

Сўнгги вақтларда кўршапалак ини билан боғлиқ миш-мишлар жуда болалади; «Кўршапалак ини васвасаси» бошланди, деса ҳам бўлади ҳатто. Эмишки, одамлар бутун дунё бўйлаб ...

Хоразмда электр энергияси тез-тез ўчмоқда

Хоразм вилояти маркази Урганч шаҳри ва вилоятнинг барча туманларида электр энергиясидан кўп соатли узилишлар кузатилмоқда, дея ёзмоқда Kun.uz сайти. Иллюстратив фото Урганч ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400