Хоразмда электр энергияси тез-тез ўчмоқда

Хоразм вилояти маркази Урганч шаҳри ва вилоятнинг барча туманларида электр энергиясидан кўп соатли узилишлар кузатилмоқда, дея ёзмоқда Kun.uz сайти.

Иллюстратив фото

Урганч шаҳри электр тармоқлари корхонаси ходими берган маълумотларга кўра, 26 ноябрь куни тонгги соат 3.00да «Хоразм подстанция»да жиддий авария юз берган. Натижада, вилоят маркази ва туманлари электр тармоғидан узилиб қолган. Подстанциядаги авария жуда катта юклама ва ноқулай об-ҳаво шароити туфайли содир бўлган.

Корхона ишчиларининг сайъ-ҳаракатлари билан соат 15.00да подстанциядаги авария бартараф қилиниб, электр энергиясининг таъминоти қайта тикланган. Бироқ, шундан кейин ҳам электр энергияси таъминотида узилишлар давом этмоқда.

Айни пайтда аварияни бартараф қилиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.

Қайд этиш керакки, кейинги икки йил давомида республика бўйлаб электр энергияси бўйича муаммолар барҳам топгани кузатилганди. Аммо шу йилнинг ноябрь ойидан яна бутун республика бўйлаб тез-тез ток ўчиши муаммоси долзарблашди.

Бундан аввалроқ водийдаги барча вилоятларда электр энергияси танқислиги кузатилаётгани тўғрисида маълумотлар тарқаган эди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Эронда нималар бўлмоқда?

Эронни 2017-йилнинг декабри охирида бошланиб, олти кундан бери давом этаётган митинглар қуршади. Аввалига норозиликка чиққанлар озиқ-овқатларнинг нарҳини қимматлаганига ...

“ҳаракат” агентлиги иддаосига  муносабат!

Ассалому алайкум,  муҳтарам ижодий жамоа! Сизнинг электрон саҳифангизда шу йил 18 май куни берилган  матнни анча қизиқиш ва эътибор билан ўқиб чиқдим! (more…)

Ўзбекистонда 1 февралдан чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш нарҳи ошади 

Қаттиқ маиший ва суюқ ҳолдаги чиқиндиларни аҳоли, ташкилот ва корхоналардан олиб чиқиб кетиш тарифи 2019 йил 1 февралдан ошади. Бу ҳақда “Кун.уз” сайти «Махсустранс» Давлат ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400