Жалақудуқда 7 ва 3 ёшдаги боласи билан ўзини дарёга ташлаган аёл тирик қолди, болалар ўлди

Жалақудуқда 7 ва 3 ёшдаги боласи билан ўзини дарёга ташлаган аёл тирик қолди, болалар ўлди

Андижон вилоятида яшовчи аёл икки фарзанди ва ўзини ўлдиришга ҳаракат қилди.

Бош прокуратуранинг билдиришича, Жалақудуқ тумани турғуни бўлган ёш аёл 7 ёшли ўғли ва 3 ёшли қизини ўзига арқон билан боғлаб Шаҳрихонсой каналига ташлаган. Воқеа 25 июнь куни соат эрталабки ўн яримларда содир бўлган.

Канал бўйидан ўтаётган йўловчилар каналдан аёлни қутқариб чиқишган, бироқ унинг ўғли ва қизи сувга чўкиб кетган.

Жалақудуқ туман прокуратураси томонидан бу аёлга нисбатан Жиноий кодексининг 97 -моддаси “в” банди (Айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни қасддан ўлдириш) асосида жиноят иши қўзғатилган. Айни дамда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Манба: Ozodlik.org

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«ҳамма сузди». москва жануби кучли ёмғирдан сўнг сув остида қолди

20 июнь куни Москва шаҳри жанубида кучли ёғингарчиликдан сўнг сув  тошқинлари юз берди. «Ҳа, ҳамма сузди. Бунақасини эслай олмайман», — дейди ушбу видеолавҳа ортидаги овоз. ...

Бир кунда банклар одамларга 15 млн $ сотди, 20 млн $ миқдорида хорижий валюта харид қилди

21 августдан Ўзбекистон банклари хорижий валютани нақд пулда сотишни бошлади. Маълум бўлишича, бир кун ичида аҳоли томонидан 15 млн доллардан зиёд валюта харид қилинган ...

Тошкентда маст ҳолда сигарета чекиб ухлаб қолган фуқаро ёниб кетди

10 август куни Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлик бошқармаси маълумот берди. Ёнғин соат 19:34 да, Яшнобод тумани, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400