Тошкентда маст ҳолда сигарета чекиб ухлаб қолган фуқаро ёниб кетди

10 август куни Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлик бошқармаси маълумот берди.

Ёнғин соат 19:34 да, Яшнобод тумани, М.Риёзий мавзеси 18-уй 60-хонадонда юз берган. Ёнғинда 20 кв. метр майдонида уй жиҳозлари ёнган, хонадоннинг 30 кв метр майдони сақлаб қолинган.

Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 19:42 да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 20:01 да ўчирилган. Ёнғин жойига 3 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

Ёнғин натижасида 1 нафар фуқаро халок бўлган.

Ёнғин маст ҳолда сигарета чекишда эҳтиётсизлик оқибатида содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ӯзбегимнинг шаънига доғ тушмасин!

Кӯпчилик марҳум президент Ислом Каримовнинг тӯнғич қизи Гулнора Каримовага тегишли бӯлган бойликлар ҳақидаги мақолалар илк бор хориж матбуотида ёритилганини яхши эсласа ...

Навоийда nexia портлаб, икки киши ҳалок бўлди

18 октябрь куни соат 06:20да фуқаро С.М. Nexia русумли автомашинани "Навоий-Зарафшон" йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётганида, автомашинага ўрнатилган газ баллон портлаб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400