Ўзбекистон мусулмонлари идораси муқаддас жойларга зиёратлар уюштирадиган сайёҳлик агентлигини очди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси муқаддас қадамжоларга зиёратлар уюштирадиган сайёҳлик агентлиги – «Muslim-tour»ни таъсис этди. Агентлик Давлат туризмни ривожлантириш қўмитасидан туристик фаолият юритиш учун лицензия олган, деб хабар берилади диний идора сайтида.

Туристларнинг маълум қисмида Ўзбекистонда муқаддас саналмиш Баҳоуддин Нақшбанд мавзолейи, Барак хон мадрасаси, Тошкент вилоятидаги Зангиота қабри, Самарқанд вилоятидаги Имом ал Бухорий мавзолейларига бориш иштиёқи жуда кучли, лекин бу жойларга саёҳатни оддий турфирмалар уюштирадилар. Энди туризмнинг бу соҳаси диний идора назорати остида бўлади.

«Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошида ташкил этилган “Muslim-tour сайёҳлик агентлиги” маҳаллий ва хорижий саёҳатчилар учун мамлакатимиздаги йирик муқаддас жойларга зиёратлар уюштиришни режалаштириб, уларга яхши шароитлар яратган ҳолда мусулмон дунёсида Ўзбекистон нуфузини оширишни мақсад қилади», — дейилади агентлик матбуот баёнотида.

Диний идора одамларга халқнинг маданий, диний қадриятлари билан танишиш “бефойда ва тезда ёддан чиқиб кетадиган” кўнгилочар дам олишлардан устун эканини тарғиб қилади.

2017 йил туризм мамлакатдаги энг устувор йўналишлардан бири деб эълон қилинди. Президент Шавкат Мирзиёев Давлат туризм қўмитасига яқин беш йилда туристлар оқимини икки баробарга оширишга доир топшириқ берди. Бундан аввал Мирзиёев диний ташкилотларга муқаддас жойларга зиёратлар уюштириш муҳимлигини айтиб ўтганди.

Ислом Каримов даврида Ўзбекистонда дин масаласи қаттиқ назорат остида бўлган ва Мусулмонлар диний идораси доимо Миллий хавфсизлик хизматининг диққат марказида бўлган. Ўзбекистоннинг янги президенти ислом динининг гуманистик ғояларини тарғиб этиш, уларни ўрганишга изн берганидан сўнг мамлакатда дин борасида ижобий ўзгаришлар содир этила бошлади. Жумладан, янги таълим масканлари очилди, Қуръони карим тиловати, ҳадисшунослик бўйича хофизлар танловлари ўтказила бошлади, янги масжидлар очилмоқда. 2018 йил бошидан республикада 13 та янги масжид ўз фаолиятини бошлади.

Манба: “Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда илк маротаба биржада олтин сотилди

Ўтган ҳафтада “ЎзРТХБ” АЖ да олтин қуймаси сотуви бўйича  биржа савдолари ўтказилди. Биржа савдоларида сотувчи сифатида “Олмалиқ КМК” АЖ иштирок этди. Бу ҳақда  "ЎзРТХБ" АЖ ...

Қувада миб ходимини оёғига темир билан уриб жароҳат етказишди

Сўнгги вақтларда МИБ ходимига қаршилик кўрсатиш, жароҳат етказиш ҳолатлари кузатилмоқда. МИБ Қува туман бўлими давлат ижрочиси Ў.Т (1997 й.т.) қарздор М.Х. дан (1986 й.т.) ...

Агробанкнинг иштихон филиали тадбиркорни касод қилди

Таҳририятимизга Самарқанд вилояти, Иштихон тумани, Хумо МФЙ Аломат қишлоғида яшовчи "Иштихон гавҳари" оилавий корхонаси раҳбари, тадбиркор Абдулатиф Самановдан (тел.: ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400