Равшан Эрматов учун ЖЧ-2018 якунланди

ФИФА ЖЧ-2018нинг қолган ўйинларини бошқарадиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.

17 кишилик рўйхатда россиялик Сергей Карасев ва ўзбекистонлик Равшан Эрматовга жой топилмаган.

Мусобақада Алиризо Фағани (Эрон), Наваф Абдулла Шукралла (Баҳрайн), Маланг Дьедиу (Сенегал), Женни Сиказве (Замбия), Марк Гейгер (АҚШ), Жейр Марруфо (АҚШ), Сесар Артуро Рамос (Мексика), Андрес Кунья (Уругвай), Нестор Питана (Аргентина), Сандро Риччи (Бразилия), Мэттью Конджер (Янги Зеландия), Жюнейт Чақир (Туркия), Бьорн Куйперс (Нидерландия), Антонио Мигель Матеу Лаос (Испания), Милорад Мажич (Сербия), Жанлука Рокки (Италия) ва Дамир Скомина (Словения) жой олган.

Жаҳон чемпионатлари рекордчиси Равшан Эрматов мусобақада икки бор бош ҳакам сифатида ишлади. У Аргентина – Ҳорватия (0:3) ва Испания – Марокаш (2:2) ўйинларини бошқарди.

Манба: xabar.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Толибон лидери ақшни тўғридан-тўғри музокараларга чақирди

Фото :alriyadh.com Афғонистондаги толибон лидери ташқи кучлар "оккупация"си тугамас экан Афғонистонда тинчлик бўлмайди деб айтган. 18 август куни Қурбон ҳайити муносабати ...

Шарқий хитойга 18-тайфун митаг келиши кутилмоқда

Хитой ҳукумати 29 сентабрь куни Митаг тўфони яқинлашгани муносабати билан IV даражали фавқулодда огоҳлантиришни бошлади, дея “Таржимон.уз” Хитой Фавқулодда вазиятлар ...

Ўзбекистон фуқароси москва метросида поезд остида ҳалок бўлди

25 ёшли Ўзбекистон фуқароси 27 ноябрь куни Москва метросининг Сокольники линиясидаги «Юго-Западная» станциясида поезд остига тушиб кетиб, олган жароҳатлари туфайли вафот ...