Германия фуқароси Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири ўринбосари лавозимига тайинланди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фармони билан Германия фуқароси Карстен Хайнц Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда gazeta.uz Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасига таяниб хабар қилди.

Ўзбекистонда замонавий инновацион инфратузилмаларни шакллантиришда Германиянинг бой тажрибасини жорий этиш мақсадида республиканинг ГФРдаги элчихонаси ташаббуси билан Таълим ва илмий тадқиқотлар федерал вазирлиги билан қатор музокаралар олиб борилди ва улар якунлари бўйича немис томони Инновация вазирлиги билан ишлаш учун эксперт юборишга розилик билдирди.

Вазир ўринбосари лавозимига бевосита ушбу вазирликда фаолият олиб борувчи тажрибали мутахассис тавсия қилинди. Карстен Хайнц Тошкентда бўлиб, Ўзбекистоннинг ваколатли вазирликларида учрашувлар ўтказган.

Германия ҳукумати учун давлат хизматчисининг бошқа мамлакат ҳукуматида юқори лавозимга тайинланиши биринчи шу каби ҳолат бўлди. мазкур қарор Ўзбекистондаги ислоҳотлар жараёнини қўллаб-қувватлашга қаратилган, дейилади хабарда.

Манба: ozodlik.org

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Олмаотада россияни танқид қилган икки фуқарони беш йилга озодликдан маҳрум қилди

14 март куни Олмаота туман суди Россияни танқид қилган икки Олмаота фуқаросини беш йилга озодликдан маҳрум қилди. Блоггер Маргулан Бўранбай ва фуқаролик фаоли Данат Намазбаев ...

Эрдўған турк тилли мамлакатларни гуленнинг ҳаракатига қарши курашишга чақирди

Туркия президенти Ражаб  Тойиб Эрдўған турк тилли мамлакатларни Фатхулла Гуленнинг ҳаракатига қарши чора кўришга чақирди. Бу баёнотни Эрдўған 3-сентябрда  Чўлпон-Отада ...

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ехҳт)

Жорий йилнинг 16 сентябридан буён давом этаётган Варшавадаги ЕХҲТнинг навбатдаги йиллик анжуманида иштирок этиш учун Ўзбекистонлик бир гуруҳ фуқаролик жамияти вакиллари билан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400