Эҳтиёт бўлинг: ҳаво ҳарорати 45 даражага кўтарилиши кутилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология марказига таяниб, маҳаллий ахборот воситаларининг хабар қилишича, 19 июлдан бошлаб мамлакатнинг бир қатор вилоятларида ҳаво ҳарорати 45 даражагача кўтарилади.

18 июль куни Тожикистондан олинган хабарда бир деҳқон аёл иссиқдан ҳалок бўлгани айтилди.

Пайшанба куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 23-28, кундузи 40-45 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 23-28, кундузи 40-45 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 22-27, кундузи 38-43 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 23-28, кундузи 40-45 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 22-27, кундузи 38-43 даража иссиқ бўлади.

ФВВ 19 июлдан бошлаб 5 кун ҳаво ҳарорати фавқулодда кўтарилиб кетиши тўғрисида огоҳлантирган эди.

Тожикистонлик Сайдинисо Шомирзоева, ӯғли Сафаралининг 16 июль куни Озодликка айтишича, онаси эрта тонгдан далага пахта чопиғига борган ва тўсатдан вафот этган.

“Иш пайтида онам тӯсатдан ҳушидан кетиб, жон берган. Шифокорлар бизга “онангизни юраги жуда иссиқ ҳавога чидолмаган” дейишди. Ӯша куни ҳаво ҳарорати 45 даражани ташкил этиши айтилганди,”-деди Сафарали. У онаси соғлом бўлгани, ҳеч қандай касалликдан шикоят қилмаганини айтди.

Сайдинисо Шомирзоева ҳар куни 3 километрлик масофани кесиб пахта даласига борарди.

Айтилишича, 19-23 июль кунлари республиканинг аксарият ҳудудларида ҳавонинг кундузги ҳарорати ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 5–7 даражага юқорироқ бўлиб, 40–43 даражани ташкил этади.

Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қӯмитаси қон босими юқори бӯлган, астма ва юрак касалига мубтало шахсларга иссиқ ҳавода заруратсиз кӯчага чиқмасликка тавсия бериб, жазирамада бундай касалликлар кучайиши ҳақида огоҳлангантирган.

Тожикистон гидрометерология станцияси маълумотига биноан, шу кунларда ҳавонинг кундузги ҳарорати Хатлон вилоятида 43 даража, Сӯғд вилоятида 42 даража ва Душанбе шаҳрида 41 даражагача қизиши кутилмоқда.

Манба: Ozodlik.org

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бугунги кунда ўзбекистонда 16 минг нафар киши ишсизлик нафақасини олмоқда

Миллий матбуот марказида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги иштирокида матбуот конференцияси ўтказилмоқда. Тадбирда вазир Шерзод Кудбиев ҳам иштирок этмоқда, деб ёзади ...

Каттақўрғон туманида тўрт киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Каттақўрғон тумани Зарқўрғон маҳалласида яшаган тўрт кишидан иборат оила 2 январга ўтар кечаси ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда "UZ24" нашри хабар бермоқда. ...

Андижон вилоятида икки автомобиль ёниб кетди

Бугун, 12 август куни соат 12:40 да Андижон вилояти Улуғнор тумани Сариқсув МФЙ ҳудудида жойлашган “Виктория газ сервис” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400