Президент Мирзиёевнинг янги давлат маслаҳатчилари тайинланди

Абдужаббор Абдусатторович Абдувоҳидов.
Фото: Халқаро пресс-клуб

Абдужаббор Абдусатторович Абдувоҳидов Ўзбекистон президентининг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси тайинланди, дея хабар қилди «Газета.uz”нинг ҳукуматдаги ахборот манбаси.

Абдужаббор Абдувоҳидов тайинловга қадар февралдан бери ташқи ишлар вазири ўринбосари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди. 2002−2011 йилларда Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети ректори, 2011−2012 йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори сўнгра президент ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси ректори бўлиб фаолият кўрсатган.

У давлат маслаҳатчиси лавозимида 2017 йил ноябридан буён ишлаб келаётган Рустам Собирович Қосимов ўрнига тайинланди.

Рустам Қосимов Рустам Комилов ўрнига президентнинг диний ишлар бўйича давлат маслаҳатчиси бўлди. Рустам Комиловнинг қайси лавозимни эгаллагани ҳозирча маълум қилингани йўқ.

Рустам Қосимов (чапда). Фото: fb.com/navruza.yaxyayeva

 

Бундан ташқари, Рустам Қосимов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси ректори лавозимини сақлаб қолди. Аввал у икки маротаба бош вазир ўринбосари, олий ва ўрта махсус таълим вазири (2005−2008 ва 2016−2017) бўлган, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини бошқарган (2009−2011 йилларда).

Манба:«Газета.uz»

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Банкомат экологияни бузадими ёхуд самарқанд банкларида банкоматлар қай аҳволда?

Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи муштарийларимизнинг биридан қуйидаги мазмундаги шикоят таҳририятимиз почтасига келиб тушди: (more…)

Ўзбекистон спорти: 2017 йилнинг ёдда қоларли 17 воқеаси

Ўзбекистон спортида 2017 йил нималар билан ёдда қоладиган бўлди (more…)

Тошкент шаҳрининг олмазор, мирзо улуғбек ва миробод туманларига ҳокимлар тайинланди

Халқ депутатлари Олмазор, Мирзо Улуғбек ва Миробод туманларининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.  Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400