Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси Иқболжон Мирзалиев деган ака берган интервьюсида, айтиб ўтибдики изоҳлайман:

Фото:© senat.uz Иқбол Мирзо

“Ёшлар Иттифоқи” ишламаяпти, деб тош отаётганлар бекорни айтибди. Жуда катта иш бўлаяпти. Қизиғи шундаки, мана шу эътироз билдираётган одамлар ўзлари шу нарсадан бехабар. Ўзлари билмайди шу ҳаётда нималар кечаётганини.”

Ёшлар иттифоқини ишламаяпти деб, ёшлар иттифоқида ишламайдиганки фуқаро гапиряпти, хоҳ у четда бўлсин хоҳ ватанда. Хаттоки, бу ташкилотда меҳнат фаолияти олиб бораётган ёшларни ўзлари нолишади керак бўлса, ташкилотдаги ишларни оптималлаштирилмаганлиги ва мажбурий обуналардан. Ёшлар иттифоқи шу даражада ишламаяптики, улар ташкил қилган блогерлар чемпионатида, финалда уларни “жестко” танқид қилган блог ғолиб бўлди. Буни биз, айбни тан олиш деб билдик.

Ёшлар иттифоқини раиси тўй кортежини тўхтатиб, ўзлари эса унданда дабдабали қилиб кортеж уюштиришганида шуларга бир оғиз фикр билдирдингизми? Улар тадбирлардаги расмларни фейсбукка жойлаш билан банд, энг ачинарли ва кулгилиси шундаки, қишда ўша тадбирлардан қўйиладиган расмларда, мактаб ва коллеж залларида ўтирган ёшларнинг ҳаммаси куртка, шапкаларда ўтиришган бўлади. Кулгили парадокс а? Совуққотган танага, ватанпарварлик руҳи кирармиди?

Ёки ўша машхур ёғ воқеасини олайлик… Сизлар оширган контракт нархига нисбатан ҳам, хаттоки депутатлар қарши фикр билдиришди, лекин улардан садо чиқмади. Демак улар буйруқ бажарадиган ёшлар, ўз фикри, ўз дунёқарашига эга бўлмаган инсонларми? Уларнинг сафида ҳам қанча ёшлар ўқишадику ахир контрактда? Ие ҳа уларни имтиёзи бор…
Яна изоҳ: “Ўзлари четларда туриб олиб, фақат телефон ўйнаб ётади-да, фақат Фейсбукка кириб, “ҳаёт шундан иборат экан-да”, деб ўйлайди-да, аслида бу ёқда кетаётган ишлардан ва бу ишлар осонликча кетмаётганлигидан уларнинг хабарлари йўқ”

Четга “телефон ўйнаб ўтириш” учун борганларни, ватанга қайтариш учун нималар қилинмоқда? Мутлақо хечнарса. Шу “телефон ўйнаб ўтиргани” Россияга келган юртдошларимизни хуқуқларини ким ҳимоя қиляпти? Совуқ қишларда, Россияда “телефон ўйнаб” юриш афзалмикин шуларга? Юртида завод фабрикаларда яхши шароитларда ишлар бўлса, ўша ерда ишлагани мақулмасми болачақасини олдида? Ҳаттоки оддий боғчага, тарбиячи ёрдамчиси бўлиб 500 минг сўмлик ишга кириш учун ҳам, айрим пенсия ёшига етса ҳам, қорни порага тўймаганлигидан ўрнини бўшатмайдиган мудираларга 200 доллар бермаса ишга олмаса, нима қилсин улар?

Ёшлар иттифоқини иши фақатгина ўхшамаган пропагандадан иборат эмас шекилли? Инсон қачон ватарпарварлик руҳида тарбияланади? Қачонки ўз юртида нохақликларга учрамаса, ўз юртида имтиҳонлар системасининг чатоқлигидан 8 йиллаб ўқишга кира олмай юриб, охири борааа деб Россияга кетвормаса, қачонки касал онасини даволатиш учун халқдан эмас, давлатдан ёрдам кўрса, қачонки пул топадиган иши ва егани нони бўлса!

Яна шу акадан изоҳ: “Ҳар йили беш юз минг нафар дунёга келаётган, ҳар йили беш юз минг нафар мактаб-коллежларни битираётган болаларни иш билан таъминлаш, уларни ўқитиш, қорнини тўқлаш, уларнинг хавфсизлиги, соғлиғи масалалари – бу осон масалалар эмас”, – дейди у ва бу ерда чеккада туриб тош отгандан кўра, ёрдам бериш тўғрироқ бўлар эди”

Ўша четда телефон ўйнаб юрганлар, ҳар йили мамлакатга 6-10 миллиард доллар валюта юборяпти, қайси инвестор шунақа реал капитализация қиляпти? Шунда ҳам топган пулини 20 фоизини Россияга солиқ сифатида ташлаб келади. Уларни давлат миқиёсида хуқуқий қўллаш, патент масалаларида енгиллик берилишига келишиш ва шу каби реал нарсалар билан ким шуғулланяпти?

Агар ёшлар иттифоқи ташаббус билан чиқиб, контракт нархи оширилишини тўхтатишганида, агар улар ташаббус билан чиқиб, йўлни бўйида ўлган ўқитувчини химоя қилишганида, агар улар имтиҳонларда бўлган қаллобликларни аниқлаб, расмлари билан эълон қилишганида мен уларга қойил қолардим ва ўзим уларни мақтаган бўлардим. Олдимизда жуда катта муаммолар турганида, бирорта хэштегни дунё трендига чиқариш, мардикорга футбол ўйнатиб ёғ бериш ва кортежда машинадан бошини чиқариб Ўзбекистоооон деб бақириб юришларининг, халққа ярим чақалик фойдаси йўқ.

Россияда совуқда қорлар курайди,
Ўрислар куляпти, қилмайсизми ор?
Илож қанча, биздан хабар олмайди,
Сенатда каттакон, креслоси бор…

Муаллиф: Nurbek Alimov

Манба:Facebook

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мичиган университети профессори: “чўлпон ёзган ўзбек тилига қайтиш лозим”

Мичиган университети профессори Темур Хўжаўғли Minbar билан суҳбатда ўзбек жамияти, хусусан, адабиёти, маданияти ва илм-фан соҳасига ташхис қўйди, лотин алифбосини ислоҳ ...

Москвада марказий осиё эркаклар ўз ватандошларини зўрлади

Москва ғарбидаги квартираларнинг бирида қизларни зўрлаган эркаклар Ўрта Осиё фуқаролари эканлиги аниқланди. Бу ҳақда РИА Новостига таяниб Соф.уз сайти ёзмоқда. Иллюстратив ...

Сурхондарёдаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар полда ухлаётгани тасвирланган вазият уюштирилганми?

Xabar.uz нашри 7 октябрь куни Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида жойлашган вилоят кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларни ўқитишга ихтисослашган мактаб интернати ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400