Ўзбекистон вакиллари Москвада «Толибон» ҳаракати билан муҳокамага қўшилиши мумкин

Москва

«Толибон» ҳаракатининг Қатардаги расмий ваколатхонаси вакиллари жорий йил 4 сентябрь куни Москвага ташриф буюриши кутилмоқда.

Қобулдаги аноним манбанинг ахборотига кўра, ваколатхона бошлиғи Муҳаммад Аббос Станикзайнинг Москва ташрифи тасдиқланган. Ташкил этилаётган саммитда Россия вакилларидан ташқари, Хитой, Покистон, Эрон, Афғонистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон вакиллари ҳам иштирок этиши режалаштирилмоқда.

Учрашувда Афғонистон масаласи атрофлича кўриб чиқилиши айтилмоқда. 16 июль куни Путиннинг Афғонистон масалалари бўйича махсус вакили Замир Кабулов кутилаётган саммитга қадар ҳаракат вакиллари Москвага таклиф этилиши ҳақида айтганди.

Икки ҳафта аввал Тошкентга ташриф буюрган ҳаракат вакиллари ҳанузгача учрашув натижалари бўйича изоҳ бермади. Шундан сўнг,  «Толибон» расмийлари Индонезияга жўнаб кетганди.

Манба:Кун.Уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Андижонда миллий гвардия ходими йтҳга учраб вафот этди

23 апрель куни Андижон вилоятининг Олтинкўл тумани ҳудудидан ўтган Балиқчи–Андижон автомобиль йўлида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги ...

Ақшда ўзбекистонлик аёл 150 млн долларлик фирибгарликни амалга оширгани аниқланди

АҚШда соғлиқни сақлаш соҳасидаги йирик фирибгарлик схемаси фош қилинди, деб ёзади Gulf Lifestyle Бруклин туман прокурори Эрик Гонсалесга таяниб. Ундан етган зарар қарийб 150 ...

Евронинг курси 20 йилда биринчи марта долларнинг курси билан тенглашди

Евронинг курси 2002-йилнинг 6-декабридан бери деярли 20 йилда биринчи марта долларнинг баҳоси билан тенглашди. Айни пайтда жаҳон бозорида 1 евро 1,0066 доллардан сотилмоқда. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400