Жўнатма пулни олиш учун 280-навбат

Кейинги йилларда Россияга ва бошқа узоқ-яқин хорижий мамлакатларга ишга кетувчи ўзбекистонликлар сони кўпайса кўпайдики, асло камаймади десак хато бўлмас. Бунга Қашқадарё вилояти, Китоб ва Шаҳрисабз туманларида жойлашган банкларда бўлганимда тўлиқ ишонч ҳосил қилдим. Аниқроғи, гарчи ўзим қашқадарёлик бўлсам ҳам Қашқадарёдаги банкларга ҳеч қачон ишим тушмагани учун у ердаги аҳволдан бехабар қолган эканман.

Хориждан номимга юборилган пулни олиш истагида дастлаб Китоб туманида жойлашган банклардан бирига шошилмасдан,  бамайлихотир бордим. Бироқ ўзим биринчи борган банкда ур-йиқит авжига чиққанлигини, узундан узун навбат мавжудлигини кўргач бошқа банкка боришга мажбур бўлдим. Лекин афсуски, ўзим борган иккинчи банкда ҳам худди биринчи банкдагидек оломон сероб. Шу тариқа яна бошқа банкка боришга қарор қилдим. У ерда ҳам аҳвол шу. Китоб туманида жойлашган банклардаги вазиятдан воқиф бўлгач қўшни Шаҳрисабз туманидаги банклар сари йўл олдим. Бироқ, афсуски, Шаҳрисабз туманидаги банкларда ҳам Китоб туманидаги банклардагидек аҳвол ҳукмрон. Хуллас, эрталабки соат 9-00 дан 11-30 гача бўлган вақтимни банклараро ноихтиёрий “сайр”га ажратишга тўғри келди. Ҳар иккала туманда жойлашган олтита банк, жумладан, Ipak yuli bank, Халқ банки, Mikrokrеditbankларнинг барчасида навбат катта. 200 дан кўп одам навбат кутиб турибди. У банкда одам кам бўлади, бу банкда одам камроқ бўлади, дея танлов ҳуқуқимни ишга соламан деб 280 навбатга ёзилишимга тўғри келди. Аммо шунга яраша номимга жўнатилган пулни ололмай орқага қайтдим.

Банклараро “сайр” давомида амин бўлганим шуки, қашқадарёликлар асосан Россияда ишлаётган “дангасалар” жўнатган пул ҳисобига кун кечирар экан. Айтишларича, ҳар ойнинг охирида банкларда ана шундай ҳолат — талатум ҳукмрон бўларкан. Россияда ишлаётган меҳнат мигрантларини ҳимоя қиладиган қонун қабул қилиниши керак бўлган вақт келмадимикин, деб ўйланиб қоласан киши.

 

Қаҳрамонхон Маҳмуд

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мексикадаги барга қилинган ҳужум оқибатида 28 киши ҳалок бўлди

Мексиканинг Веракрус штатидаги Коацакоалкос шаҳрида жойлашган барга қилинган ҳужум оқибатида 28 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабарига таяниб “Дарё” ёзмоқда. ...

Тошкент шаҳрида совуқ сувнинг ҳам нархи оширилади

2018 йил 22 ноябрдан Тошкент шаҳри бўйича янги тарифлар амалга киритилади. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри “Сувсоз” давлат унитар корхонаси маълумумотига асосланиб ёзмоқда. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400