Идиотия

ИДИОТИЯ (юн. idioteia — нодонлик), тентаклик, телбалик — туғма олигофрениянкнт энг оғир шакли, ақл, нутқ ва тафаккурнинг мутлақ ривожланмаганлиги билан ифодаланади. Она қорнидалигидаёқ бола миясининг ривожланмай қолиши идиотияга сабаб бўлади.

Беморнинг диққат-эътибори беқарор бўлиб, атрофдаги воқеликни тўлиқ идрок эта олмайди, одатдаги таъсиротларга берадиган жавоблари хам номуносиб бўлади. Нутқ эса ғалати товушлар чиқариш ёки айрим оддийгина сўзларни такрорлайвериш билан чегараланади, атрофдагиларнинг сўзларини деярли тушунмайди. Ҳаракатлар ҳам поймапой, баъзан эса бир маромдаги оддий ҳаракатларни мунтазам такрорлайверишдан иборат бўлади.Ҳиссиёт беқарор, оддий эҳтиёжларнинг қондирилиши ёки қондирилмаслигига боғлиқ бўлиб, бемор салга ғазабланиши, ўзига ёки атрофдагиларга нисбатан тажовуз қилиши ҳам мумкин; у исқирт, тоза ёки ифлос нарсаларнинг фарқига бормайди. Бундан ташқари, уларда бир қанча жисмоний камчиликлар ҳам учрайди. Бундай беморлар атрофдагилар (қариндош-уруғлари, яқин кишилари ва даволаш муассасалари хизматчилари) назоратига ва парваришига муҳтож бўлади.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жиззах шифохонасида вафот этган укаси учун ака хирургни пичоқлади

2019 йил 29 июнь куни соат 10-30 ларда фуқаро Ж.Қ. (1995 й.т.) Жиззах вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази хирургия бўлимига келиб, бўлим мудири Т.Ҳ. (1968 й.т.) ...

“болам бўлмаганда, устидаги оқ халатини қорага бўярдим”

  "Қизим оғирлашиб қолди. Бизни Самарқанддаги кўп тармоқли болалар касалхонасига юборишди, “болага қон қуйиш керак”, деб. Биз кечқурун соат 10:30 да бордик. Қизим ...

Президент келиши кутилаëтган наманганда врачлар чопиқ ва кўча тозалашга мажбурланмоқда

Садриддин Ашур Наманганда 2015 йилда ҳам ҳамширалар таъмирлаш ишларига жалб қилинганди Шу кунларда Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги шифокор ва ҳамширалар қишлоқ хўжалик ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400