5-сентябрь “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтди

  Бугун 2018 йил 5-сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг барча мактабларида, шу жумладан Косон тумани Юқори Оброн маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 38-сонли умумий ўрта таълим мактабида янги ўқув йили бошланди.

Фото:Маматқулов Чўян

Баъзи бир болалар эрталаб соат 07 00– дан мактаб формаларини кийиб мактабга боришган. Соат 0800 да болалар мактабни ташқи ҳовлисида йиғилишган. Мактаб байрамона байроқчалар билан безатилган. Йўлларга ва мактаб ҳовлисига сувлар сепилган. Барча ўқувчилар синф-синфи билан саф тортиб туришди. Мактабга ўқувчиларнинг ота-оналари ҳам келишган. Биринчи синфга эндигина келган болалар олдинги қаторга тизилиб туришибди. Шу вақтда Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадхияси янгради. Барча ўрнидан тик турган ҳолда қўлларини кўксига қўйиб, биргаликда давлатимиз мадхиясини куйлашди.   

38-сонли мактаб директори Салимова Зебо  йиғилишни очиб: “Ассалому алайкум азиз устозлар, азиз ўқувчилар, хурматли ота-оналар! Ҳаммангизни Ўзбекистон мустақиллигининг 27-йиллик байрами билан, ҳамда янги ўқув йили билан чин қалбдан муборакбод этаман. Барчангизга соғ-омонлик, узоқ умр, бахту-саодат тилайман. Азиз устозлар, янги ўқув йилида ўқувчиларга таълим тарбия беришда хормай-толмай  мехнат қилишингизни, янги-янги инновацион ғояларга таяниб, янгиликлар киритишингизни, ўз устингизда доимий изланувчан бўлиб, очилмаган қирраларингизни очилишини, янгиликлар яратиб, ота-оналар қалбига йўл топиб, ўқувчилар юрагига  нуру- зиё бўлиб киришингизни тилаб қоламан,-деб айтиб, ўқувчиларга қарата,– Азиз ўқувчилар сиздан бир нарсани сўрамоқчиман. Қани бу янги ўқув йилида устозларингизни олдида фақат 4 ва 5 бахога ўқийман деб ваъда бероласизми? –деб сўради. Болалар “Ҳа” деб жавоб беришди. Мактаб директори Зебо Салимова ўқувчиларга раҳмат айтиб,–Ўқувчилар сиз бизнинг келажагимизсиз. Сизнинг келажагингиз порлоқ, ўқинг, фан олимпиадаларида, инновацион олимпиадаларда қатнашинг, мактабимиз обрўйини кўтаринг, –деди.

Фото:Маматқулов Чўян

Шундан сўнг биринчи синфга илк қадам қўйган болаларга Президент совғалари мактаб сумкалари, китоблар ва ўқув қуроллари музика садолари остида мактаб ўқитувчилари томонидан ёш болажонларга тарқатилди. Болалар, айниқса биринчи марта мактабга келган болалар мактаб сумкаси, китоблар ва ўқув қуроллари  олганидан хурсанд бўлишди. Шундан сўнг устозлар ҳам болаларга фанларни қунт билан ўрганишда омад тилаб ва яхши ниятларини билдиришди. Менинг қизим Сурайё хам бу йил янги ўқув йилида 38-сонли мактабга 9-синфга борди. Синфда биринчи қатордаги партадан жой олганлигини, барча  синфларни ўқувчиларига китоблар тарқатилганлигини, китоблар учун ижара тўлови бир йилга 23 минг сўм эканлигини тўлқинланиб айтиб берди. Биз хам болажонларимизга янги 2018-2019 ўқув йилида, билимлар олишида муваффақиятлар тилаймиз.

 

Муаллиф:Маматқулов Чўян Охманович

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Содиқ сафоев каримовнинг террорга қарши кураши ўзини оқламаганини тан олди

Терроризмга қарши курашда куч ишлатиш ўзини оқламади. Ўзбекистон Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ана шундай баёнот берган. 11 июнь куни Тошкентда ўтган ...

Ўзбекистон сингапурчалик бўлолмайдими?

Ўзбекистонда ҳалигача газ ва чироқ муаммоси бор, кўчаларимиз сувга тўлган ёки чиқиндихонага айланган. Бир пайтлар Сингапур шундай хароб аҳволда эди. Аммо ҳозир у дунёнинг энг ...

Каримовнинг хатолари бартараф этилмоқда

Бугун 17 октябрь 2017 йилда Тошкент вилоят ҳокимлигида бир гуруҳ фуқаролиги йӯқ шахсларга, яъни собиқ СССР ватандошларига Ӯзбекистон фуқаролик паспорти тантанали равишда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400