Эр ўз рафиқасини ФҲДЁ биноси олдида ўлдирди

Фарғона вилоятининг Данғара туманида қотиллик содир бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Фото:prokuratura.uz

Маълум бўлишича, 2018 йил 5 сентябрь куни соат 10:00ларда Фарғона вилояти, Данғара тумани, Доимобод қишлоғида яшовчи И. (1992 йилда туғилган эркак киши) турмуш ўртоғи С. (1993 йилда туғилган аёл киши) билан никоҳ шартномасини бекор қилиш учун туман ФҲДЁ бўлими биносига келиб, ўзаро келишмовчилик натижасида ёнида бўлган пичоқ билан турмуш ўртоғига турли хил тан жароҳатлари етказиб, қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Таълим бериш вазирлигига ўқув китобларини нашр қилиш бўйича яна бир жиноят иши қўзғалди

Таълим бериш вазирлиги китобларни нашр қилишга грантли маблағ бор эканига қарамай, бюжетдан ҳам маблағ олган. Бундан ташқари муаллифларга гонорар деган баҳона билан ...

Қозоғистонда ўзбекистон фуқароси ўғирлаб кетилди

Қозоғистонда 16 апрель куни 1990—1991 йилларда туғилган уч нафар шахс Ўзбекистон фуқароси С.Яни ўзи яшайдиган уйдан куч ишлатиб ўғирлаб кетган.  Бу ҳақда «Zakon.kz»га таяниб ...

Андижонлик она ўз фарзандини уриб ўлдирди

  2018 йил 16 октябрь куни Андижон вилоятининг Избоскан туманида яшовчи уй бекаси Ш.В. уйида 5 ёшли ўғли З.К.ни тарбиялаш мақсадида унинг танасини турли жойларига ёғоч ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400