Мексика банкрот ҳолатига келди

Мексиканинг шу йил июль ойида сайланган президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадор мамлакатнинг банкротлиги ҳақида маълум қилди, – дея Кун.Уз нашри хабар бермоқда.

© REUTERS / Alan Ortega

“Мамлакат банкрот ҳолатида бўлганлиги боис биз барча сўралаётган нарсани бажара олмаймиз, аммо шуниси аниқки, кампания вақтида берган барча ваъдамизни бажарамиз”, – деди Обрадор Наярит штатида ўз тарафдорлари билан учрашув чоғида.

Аввалроқ Обрадор иқтисодиётда муаммолар борлигини тан олган, аммо макроиқтисодий барқарорлик мавжудлигини ва иқтисодий инқироз йўқлигини қайд этганди.

Сайловолди кампанияси давомида бўлажак президент пенсия ва ёшлар учун ижтимоий харажатларни кескин ошириш, амалдорларга бўладиган харажатларни қисқартириш, энергетик ислоҳотларнинг боришини ва унинг доирасида тузилган шартномаларни диққат билан таҳлил қилиш ҳамда бензин ва электр нархини оширмасликка ваъда берганди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Италияда электр энергияси нархи 3 баравар қимматлаган

Италияда ҳам инфляция 6,5 ​​фоизга етиб, сўнгги 30 йилда энг юқори кўрсаткичга етди. Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар натижасида энергия ташувчиларнинг нархи ошмоқда, бошқа ...

Ўза сизу биз ўйлагандан ҳам қитмирроқ (ва бу жуда ҳам яхши!)

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) «Бир саволга бир жавоб» деган лойиҳа бошлаган. Лойиҳанинг бу галги меҳмони Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев бўлибди. Унга ...

Фан олимпиадаларидаги ғирромликлар, порахўрлик ва бошқа ҳолатлар ҳақида

Фан олимпиадаси ва билимлар беллашуви мусобақалари, таълим тизимида ҳақиқий билимли ва иқтидорли ўқувчиларни саралаб олиш учун хизмат қилади, деганлар хато қилади. Гарчанд ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400