Бухорода ёшларнинг иш ҳақи ундириб олинди

Бухоро вилоятида “Элегант-Инвест” МЧЖ бригадаси раҳбари Нозим Ҳайдаров пешкўлик 8 нафар ишчи-ёшларнинг иш ҳақини бермасликка уринди.

Фото:Rusnext

Айни пайтда тумандаги “Зандани” қишлоғи ҳудудида пахта-тола ишлаб чиқариш корхонаси қад ростламоқда. Пешкў туманидаги “Қорақалпоқ” қишлоғи фуқароси Ҳамза Мирхонов якка тартибда ўзининг саккиз нафар тенгдоши билан “Элегант-Инвест” МЧЖ билан келишув асосида бинонинг асосий қисмини тиклашни ўз бўйнига олади. Қишлоқ ҳудуди ёшларининг бир неча ой давомидаги меҳнати эвазига ишлаб чиқариш корхонаси биносининг асосий қисми қуриб топширилади.

“Элегант-Инвест” МЧЖ раҳбарияти томонидан ёшлар меҳнати билан боғлиқ харажат ўз вақтида “Элегант-Инвест” МЧЖ бригада бошлиғи Нозим Ҳайдаров орқали тўлиқ ҳисоб-китоб қилиб берилади.

Бироқ, Нозим Ҳайдаров қурилиш ишлари учун сарфланган 5500000 сўмлик харажатни қоплаб берган бўлса-да, оғзаки келишув асосида ишчи-ёшлар меҳнатига тўланиши лозим бўлган 6875000 сўм миқдоридаги иш ҳақини ҳар хил баҳоналар қилиб, бермасликка уринади.

Қишлоқ ёшларининг меҳнати ҳақи билан ўз чўнтагини қаппайтиришга уринган Н. Ҳайдаровнинг ҳаракатлари зое кетди.

Пешкў туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимларининг аралашуви билан ишчи-ёшларга тегишли бўлган маблағ қайтарилиб, улар фойдасига ҳал қилинди.

Лайло Ҳайитова

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

3 миллиондан ортиқ аҳоли венесуэлани тарк этди

БМТ Олий комиссарининг қочоқлар иши бўйича бошқармаси маълум қилишича, Венесуэла қочоқлари дунё бўйича 3,4 миллион кишига етди. Бу ҳақда «Корреспондент.net»га таяниб “Дарё” ...

Россияда ўзбекистоннинг икки фуқаросини ўлдириб, кўмиб ташлаган шахс ушланди

Россияда 2017 йилнинг октябрида икки ўзбек фуқаросининг ўлдирилиши билан боғлиқ иш очилди. Россия Тергов қўмитасининг Байкалорти ўлкаси бўйича тергов бошқармаси терговчилари ...

Ўзбекистонда қанча амалдор коррупцияга қўл урди? 

Коррупцияга қарши курашнинг олтин қоидалари мавжуд эмас: у турли жамиятларда ҳар хил кўринишда намоён бўлади. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси маълумотига кўра, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400