Ҳиндистонда 12 йилда бир маротаба гуллайдиган гул очилиб чиқди

Ҳиндистонда 12 йилда бир маротаба гуллайдиган ўсимлик гуллади, бу ҳақда ҳинд оммавий ахборот воситалари хабар тарқатмоқда.

Маълум бўлганидек, 12 йилда бир маротаба гуллайдиган  неелакуринжи – ўсимлиги Жанубий ва Ғарбий Гат тоғ тизмаларида ўсади.

Ушбу гул мавжудлигини олимлар 1838-йили кузатиб маълум қилишган. Ўша даврдан бошлаб неелакуринжи 1838, 1850, 1862, 1874, 1886, 1898, 1910, 1922, 1934, 1946, 1958, 1970, 1982, 1994 , 2006-йиллари гуллаган. Ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи маҳаллий аҳоли ўзининг ёшини  неелакуринжининг гуллагани билан ҳисоблашади деган сўзлар айтилиб келмоқда.

Неелакуринжи – ўсимлиги сиёҳрангдаги қўнғироқ формасида гуллайди. Гуллаш мавсуми кўпинча куз фаслига тўғри келади. Гуллагандан сўнг ўсимлик уруғларини ерга сочади. Уруғлар қайта келаси йиллари ўсади. Бироқ ўсимлик ўсгани билан, 12 йил ўтгандан кейин гуллайди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон аэропортларида декларация тўлдирмай ўтиш имкони пайдо бўлди

Ўзбекистоннинг барча халқаро аэропортларида яшил ва қизил йўлаклар ишга тушди. Энди йўловчилар 2000 долларгача маблағи ва декларация қилиниши шарт бўлмаган товарлари бўлса ...

Шумқадам

Ўзбекда "шумқадам" ибораси бор, бу иборани кўп ишлатамиз, бирор бало ёки офат олиб келган инсонни, "қадами ёқмаган"ларни ўзбек қисқача қилиб "шумқадам" деб қўяди. ...

Равшанжон насимов қашқадарё вилояти солиқ бошқармасига раҳбар бўлди

Давлат солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бу ҳақда хабар берди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойишига асосан Равшанжон Азимович ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400