Султан Жумагулов вафот этди

Қирғизистон Республикаси маданият, ахборот ва туризм вазири Султан Жумагулов вафот этди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон нашри хабар бермоқда.

Узоқ давом этган ҳасталикдан азият чеккан Султан Жумагулов 8 октябрь куни тонги соат 4:00 атрофида шифохонада жон берган.

“Жумагулов узоқ вақт касалликка қарши курашиб, 59 ёшида вафот этди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Султан Жумагулов 1959 йилда Қирғизистоннинг Норин вилояти Отбоши туманида туғилган. У Қирғизистон давлат университетининг журналистика факультетини тамомлаган. Сўнг “Ленинчил жаш” газетасида иш бошлаган. Шунингдек, у ҳукуматнинг “Эркин-Тоо” нашрида бош муҳаррир ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

2017 йил Жумагулов Маданият, ахборот ва туризм вазирлигига раҳбар бўлганди. Унгача уч йил давомида Қирғизистон давлат телерадиокомпаниясига бошчилик қилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Маънавият ва маърифат маркази раҳбари ​тошкентдаги шов-шувли дастурлар ва эфирга узатилган «браво» ҳақида муносабатини билдирди​ 

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Алишер Қодиров кўп шов-шув ва муҳокамаларга сабаб бўлган Тошкентда концерт берган айрим ғарб мусиқа ижрочилари, ТВ эфирига ...

Яхши хабар: ўзбекистон халқ шоири шукруллога “турк дунёсида йилнинг адабиёт кишиси” мукофоти берилди

Турк дунёсининг 2017 йилдаги маданий пойтахти Туркистон шаҳрида бўлиб ўтаётган “Турк дунёси адабий нашрлари муҳаррирларининг 7-конгресси”да Евросиё Ёзувчилар уюшмасининг ...

Мусулмонларнинг тиббиётга қўшган ҳиссаси

Оврўполиклар орасида Разес номи билан машҳур бўлган мусулмон тиббиёт олими Абу Бариқ ар-Розий (864-925) Рай шаҳрида туғилган ва Бағдодда таълим олган. У тиббиёт ва кимё ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400