“Электрон жиноий-ҳуқуқий статистика” ягона ахборот тизими ишга туширилади

“Жиноий-ҳуқуқий статистика тизимини тубдан такомиллаштириш ва жиноятларни тизимли таҳлил қилиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Ҳуқуқий Ахборот канали маълум қилди.

Иллюстратив фото

Фармонга мувофиқ, 2018 йил 1 декабрдан жиноятлар, уларни содир этган шахслар ва жиноят ишларининг ягона ҳисоби Бош прокуратура томонидан юритилади.

“Электрон жиноий-ҳуқуқий статистика” ягона ахборот тизими жорий этилади. Мазкур тизимда электрон статистик карточкалар орқали жиноят ишлари, терговга қадар текширув материаллари, суд муҳокамалари, суд қарорлари ижроси натижалари, айбланувчи ва жабрланувчилар бўйича маълумотлар киритиб борилади.

Шунингдек эндиликда жиноят ишлари ҳамда терговга қадар текширув материалларига тартиб рақами Ягона ахборот тизимига тегишли статистик маълумотлар киритилгандагина берилади.

Фармон билан Бош прокуратура тузилмасида Жиноий-ҳуқуқий статистика бошқармаси ва Жиноятларнинг содир этилиши сабабларини тизимли таҳлил қилиш ва ўрганиш маркази ташкил этилди.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида, 2019 йил 1 февралданТошкент шаҳрининг бошқа туманларида жамоатчилик асосида фаолият юритадиган, жиноят содир этилишининг сабабларини тизимли таҳлил қиладиган эксперт-таҳлил гуруҳлари тажриба сифатида жорий этилади.

Ички ишлар вазирлиги тузилмасида эса 2018 йил 1 декабрдан Ахборот маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари тугатилди. Унинг ўрнида Тезкор-маълумотлар бошқармаси ташкил этилди. Ушбу бошқарманинг ходимларига лавозим маошининг 30 фоизи миқдорида ойлик устама тўланади.

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Президент бир ёну прокурор бир ён. солижон мирзажоновни қандай «синдиришди»?

«Тадбиркор – ҳақиқий фидойи инсон! Иккитагина иш ўрни яратган тадбиркорни мен бошимга кўтараман! Эртанги кунни мен фақат тадбиркорларга ишонаман».                             ...

Ўз қизини номусига теккан ота умрбодга қамалди

Жиноят ишлари бўйича Душанбе шаҳар суди қизининг номусига бир неча марта теккан фуқарони умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилди. Бу ҳақда суд матбуот хизмати маълумотига таяниб ...

Ўзбекистонда ҳайдовчиликка ўқиш учун қандай ҳужжатлар керак бўлади?

Фото:karelinform.ru Ҳайдовчиликка ўқиш учун топшириладиган ҳужжатлар ✅ паспорт нусхаси; ✅ диплом ёки аттестат нусхаси; ✅ 3-4 ҳажмдаги 4 та расм; ✅ ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400