Ўзбекистонда гўдаклар ўлими кўрсаткичи юқорилигича қолмоқда — ЮНИСЕФ

Ўзбекистонда беш ёшгача бўлган болалар ўлимининг 57 фоизи неонатал давр -ҳаётининг илк 27 кунида содир бўлмоқда. Уч асосий сабаб — барвақт туғруқ, асфиксия ва инфекциялар. Бу маълумотлар гўдаклар ўлимини камайтириш ва уларни парвариш қилиш сифатини ошириш бўйича Миллий консултатив йиғилишда эълон қилинди, дея хабар берди ЮНИСЕФнинг мамлакатдаги ваколатхонаси матбуот хизмати «Газета.uz”га.

Иллюстратив фото

Йиғилишда Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, ҳукумат ва нодавлат ташкилотлар вакиллари, халқаро экспертлар ва соғлиқ сақлаш мутахассислари иштирок этди.

«Биз Ўзбекистон ҳукуматининг болалар ҳаётини сақлаб қолиш бўйича хатти-ҳаракатларини юқори баҳолаймиз. Афсуски, янги туғилган чақалоқлар ўлими кўрсаткичлари ҳамон юқорилигича қолмоқда. Буни қабул қилиб бўлмайди, чунки янги туғилган болаларнинг аксариятини қутқариб қолиш мумкин эди, — деди ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауманн. — Вилоятларда янги туғилган чақалоқлар ва оналар соғлиғини муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматларни такомиллаштириш мамлакат ривожи учун ҳам муҳим».

Оналар, чақалоқлар ва болалар ўлимига барҳам беришга сарфланган ҳар бир доллар, ЮНИСЕФ маълумотларига кўра, кўп карралик фойда келтиради. Болалар саломатлиги учун сармоя киритиш қашшоқлик даражасини пасайтириб, иқтисодий самарадорлик ва ўсишни рағбатлантиради.

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фарғоналикларнинг мажлисбозликдан тинкаси қуримоқда

Ўзбекистон республикаси хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Зулайҳо Баҳриддиновна мана 10 кундирки Фарғона шаҳар хотин-қизлар қўмитасининг иш фаолиятини текширмоқда. ...

Қирғизистонда сайлов: ўзбекистон учун қайси номзод ғалабаси маъқул?

Қўшни Қирғизистон Республикасида бугун, 15 октябрь куни президентлик сайлови бўлиб ўтмоқда. 11 нафар номзод президентлик даъвогар, улардан 3 нафари, Омурбек Бабанов, ...

Мақсуда ворисова:қасам билан ҳосил кўпаядими?

Мамлакатимизда аҳоли фаровонлигини таъминлаш, муносиб ҳаёт шароитларини яратиш, жамиятимизда демократик тамойилларни татбиқ этиш учун изчил, тизимли ишлар олиб борилмоқда. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400