Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари ва вилоят прокурори лавозимидан озод этилди

Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Улуғбек Охунов ва вилоят прокурори Ўктам Саидов бошқа ишга ўтгани сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Бу ҳақда Turon24 нашри хабар берди.

Абдулла Арипов

8 ноябрь куни Термиз шаҳридаги вилоят ҳокимлиги биносида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов, Ўзбекистон президенти Админстрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда вилоят ҳокими ўринбосари ва вилоят прокурори лавозимидан озод этилган.

Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келган Раҳматулла Гаппаров, Сурхондарё вилояти прокурори лавозимига эса Денов тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган Улуғбек Қосимов тайинланган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Песков: «россия украинадан ғалла ўғирламади»

Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков мамлакатини Украинадан ғалла ўғирламаганини айтди. Песков кун тартибидаги мавзулар ҳақида журналистларга маълумот берди. Украина билан ...

«бирдамлик» давлатни парокандага айлантириш тарафдори эмас!

2018 йил 8 май куни мухолифатдаги «Бирдамлик» Халқ Демократик ҳаракатининг Ўзбекистондаги раҳбари ва фаоллари Ҳаракат етакчиси Баҳодир Хон Туркистоннинг «Ислоҳотларимизнинг ...

Ўзбекистонни ижтимоий ва сиёсий ривожланишига тўсиқ бўлувчи сайловларда қатнашишимиз керакми?

Агарда сайловда мухолифатчи партия ёки ҳеч бўлмаса халқ учун жонини беришга тайёр бўлган блогерлар номзоди қўйилмаса мен кўргазма учун ўтказиладиган сайловларда овоз ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400