Ёшлигидан иш ўргансин деб, ўсмирларни ишга жойлаб қўйиш – яхши одат. Аммо, бунда ёш организмни зўриқтириб қўймаслик муҳим.
Шунинг инобатидан, тегишли меҳнат меъёрлари ишлаб чиқилган, улар билан танишиб олиш ортиқчалик қилмайди.
Иш вақтининг учдан бир қисми юкларни кўтариш ва ташиш билан боғлиқ ишлардан иборат бўлганда, ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларнинг юк кўтариш ва ташиш нормаларининг чегараси қуйидагича этиб белгиланади:
қўлда ўғил болалар 13 кг гача, қиз болалар 7 кг гача;
бир ғилдиракли аравачада ўғил болалар 39 кг гача, қизларга рухсат этилмайди;
икки ғилдиракли аравачада ўғил болалар 47 кг гача, қизларга рухсат этилмайди;
уч ва тўрт ғилдиракли аравачада ўғил болалар 67 кг гача, қиз болалар 52 кг гача;
вагонеткаларда ўғил болалар 405 кг гача, қиз болалар 224 кг гача.