Янгабой Бабаджанов Тўрткўл тумани ҳокими бўлди

20 ноябрь куни Халқ депутатлари Тўрткўл туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Янгабой Бабаджанов Тўрткўл тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тўркўл тумани ҳокимлиги Turon24га маълум қилди.

Янгабой Бабаджанов

Янгабой Бабаджанов шу вақтгача Қашқадарё вилояти прокурори ўринбосари лавозимида фаолият олиб бораётган эди. У Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг ўринбосари бўлиб ҳам ишлаган.

Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Мусо Ерниязов ва Ўзбекистон Бош прокурори Отабек Муродов ҳам қатнашган.

Шу вақтгача 2017 йилнинг декабрь ойидан буён Неъматулла Худойберганов Тўрткўл туманига раҳбарлик қилиб келаётган эди. Тўрткўл тумани ҳокимилиги мутахассисининг Turon24га маълум қилишича, Н.Худойбергановнинг ҳозирча қайси ишга ўтгани аниқ эмас. У 19 йил давомида (1998-2017 йиллар) Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманида ҳоким бўлган. Сирдарё вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси раҳбари сифатида бир муддат ишлаган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Оқ қўй, қора қўй, ҳаммасиям бир қўй

ХДП етакчиси Ҳотамжон Кетмонов эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига Наманган давлат университети ректори лавозимида ишлаб келаётган Улуғбек Иноятов ...

Уйчи тумани ҳокими муҳаммадаюбхўжа апақов мактаб ходимларини пахтага боришга мажбурламоқчи бўлган

Уйчи тумани ҳокими туман халқ таълими бўлими мудиридан мактаблардан бир нафардан мавсумий ишчиларни Тошкент вилоятига пахта теримига юборишни талаб қилган. Бу ҳақда «Turon24” ...

Муқобил сайловларнинг 3-ҳафта натижалари

Аввал хабар қилганимиздек, сайловнинг 3-натижалари бугун, 22 мартда эълон қилинмоқда. Демак, натижалар қуйидагилардан иборат:   Изоҳ: Сайловчиларнинг Виртуал сайлов ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400