Абаса

АБАСА (араб,  абаса — қошини  чимирди,  юзини  буриштирди) —  Қурьоннинг 80-сураси  номи. 42 оятдан  иборат.  Маккада  нозил  бўлган.  Ривоят  қилинишича, Муҳаммад (ас) Қурайш зодагонларидан бир гуруҳини исломга даъват қилиб турганида Абдуллоҳ ибн Умми  Мактум исмли икки кўзи кўр бир саҳоба  келиб: «Ё расулуллоҳ, менга Аллоҳ сизга  билдирган нарсалардан таълим беринг»,  деб  сўрайди.  Пайғамбарнинг  бошқалар  билан  банд  эканлигини  сезмаган  саҳоба  юқоридаги  гапини  баланд  овоз  билан  бир  неча бор такрорлайди. Шунда пайғамбар  аччиғланиб, қовоқ солди ва у кишидан юз  ўгириб Қурайш катталари билан сўзлашда  давом  этди.

Абаса  сураси  кўзи  ожиз  бир  кишига  рўйхуш  бермаган  пайғамбарга  танбеҳ  бериш  билан  бошланади (шунинг  учун  ҳам  бу  сура «Абаса»  деб  номланган)  ва  у  зотга  зиммаларидаги  вазифалари  яна бир бор уқтирилиб, Қуръон оятлари  Аллоҳ томонидан панд-насиҳат оладиган  бандалар  учун  юборилган  бир  эслатма  эканлиги таъкидланади. Бу суратда Аллоҳ ўз ҳабиби ва сўнгги  пайғамбарига  берган  танбеҳи  дўстнинг  дўстга қиладиган беғараз муомаласи сифатида талқин этилган.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Миш-мишлар туфайли эфиопиядаги учта масжид ёқиб юборилди

Эфиопиянинг мусулмон етакчилари Амхара штатидаги масжидларга юштирилган ҳужумларни қоралади, деб ёзмоқда “Азон.уз” сайти. Addis Standard нашрининг хабар беришича, аввалига ...

Жаслиқда намоз ўқиш учун шароит бормиди?

Президент қарори билан ёпилган Жаслиқ қамоқхонасида диний амалларни бажариш учун шароит бормиди? Бу саволга ИИВ Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бошқармаси бўлим бошлиғи ...

Ўзбек аёли паранжини қандай ташлади?

Ўтган асрнинг 20–30-йиллари Ўрта Осиё минтақаси аёллари тақдирида туб бурилиш ясади. Уларнинг турмуш тарзи, ижтимоий фаоллиги, жамиятдаги ўрни, ижтимоий хулқ-атвори тубдан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400