Ўзбекистон Украинадан шакар импортини тўхтатиб қўйди

Украина Шакар ишлаб чиқарувчилар миллий ассоциацияси маълумотига кўра, айни пайтда Ўзбекистонга юборилган шакар ва юклар тушириб олинмаяпти ҳамда божхона расмийлаштирувидан ўтказилмаяпти, дея ёзмоқда Кун.уз нашри.

Фото:Деловая столица

Бундай ҳолат Украинадан юклар қабул қилиб олишга қўйилган тақиқ билан боғлиқ, дейилади ассоциация хабарида:

«Бундай тўсатдан тўхтаб қолиш илгари тузилган шартномалар шартлари бажарилмаслигига олиб келмоқда. Ўзбекистон сўнгги олти ой давомида Украина шакарининг асосий импортчиси бўлгани ҳисобга олинса, асосий бозорни йўқотяпмиз, дейишимиз мумкин», – дея изоҳ берди ассоциация таҳлилий бўлими раҳбари Руслана Бутило.

Хабар қилинишича, «Укрцукор» корхонаси Украина Аграр ва озиқ-овқат сиёсати вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва савдо вазирлигига Ўзбекистонга келтирилган Украина маҳсулотлари тўхтатиб қолинаётгани бўйича вазиятни аниқлаштириш ҳамда ҳал қилишни сўраб мурожаат қилган.

Ўзбекистон йил бошидан бери Украина шакарининг асосий харидоридир. 2017-2018 йилларда Украина ташқи бозорга 560,4 минг тонна шакар етказиб берди, Ўзбекистон ҳиссасига 79,1 млн долларлик 209,9 минг тонна тўғри келди. Август ойида Ўзбекистон Украина экспорт шакарининг деярли барча ҳажмини – 89 фоизини сотиб олди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Собиқ «абу сахий» бозори​даги тадбиркорларга кўчма савдо расталарини олиб ташлаш буюрилмоқда

16 январь куни собиқ «Абу Сахий» бозори, ҳозирги «Тошкент ипак йўли» савдо-комплекс мажмуаси ҳудудида фаолият олиб борувчи сотувчиларга савдо ўринлари ташқарисига ўрнатилган ...

Бизнес консултант

Сиз қачон ўз бизнесингизни йўлга қуйиш ҳақида уйласангиз, олдингизда бир талай муаммоларниниг турганлигини кўрасиз: 1) Бизнес бошлаш учун пулни қаердан оламан? Агар сен пул ...

Apple ширкатининг apple watch ақлли соатлари апрелдан сотувга чиқади

Apple ширкати Сан-Франциско шаҳридаги маросимда Apple Watch деб аталувчи ақлли соатлари нархини эълон қилди. Ширкат вакилларига кўра, Apple Watch ақлли соатлари 24 апрелдан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400