Apple ширкатининг Apple Watch ақлли соатлари апрелдан сотувга чиқади

apple-watchApple ширкати Сан-Франциско шаҳридаги маросимда Apple Watch деб аталувчи ақлли соатлари нархини эълон қилди.

Ширкат вакилларига кўра, Apple Watch ақлли соатлари 24 апрелдан АҚШ, Британия, Франция, Германия, Япония, Австралия ва Канадада сотувга чиқади ва нархи 349 АҚШ долларидан 17 минг АҚШ долларигача бўлади.

Соат нархлари унинг катталиги ва ремешокига қараб фарқланади. Apple ширкати илк бор ўзининг ақлли соатларини бозорга чиқармоқда. Apple Watch битта зарядда 18 соатгача ишлаши мумкин.

Бошқа ширкатлар ишлаб чиқарган ақлли соатларга эса бозорда талаб катта бўлмаган. Соатнинг заряди тез тугаб қолиши фойдаланувчилар қизиқишини сўндирган.

Соатнинг Power Reserve тизими эса 72 соат давомида Apple Watch экранида вақтни кўрсатиб туришини таъминлайди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия ва ўзбекистон ўртасида товар айланмаси 31 %га пасайди

Жорий йилнинг икки ойида Россиянинг Марказий Осиё мамлакатлари билан товар айланмаси пасайгани қайд этилди. Россия Федерал божхона хизмати маълумотига кўра, 2015 йилнинг ...

Тадбиркорлар йили: туризм соҳаси вакиллари нималардан умидвор?

Бизнесни жорий йилда қандай ўзгаришлар кутмоқда, қандай ишлар режалаштирилган, шунингдек Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида ...

Красноярскда ўзбек гилосининг бир килограмми 7,6 доллардан сотилмоқда

Красноярскдаги мева-сабзавот дўконлари ҳамда супермаркетларда Ўзбекистонда етиштирилган гилос пайдо бўлди, деб ёзади “Кун.уз” сайти. «Проспект мира» ...