Россияда ўзбек автомобиллари сотуви 56% га қисқарди

Россияда ўзбек автомобиллари сотуви 56% га қисқарди

Россия бозорида “GM Uzbekistan” қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган автомобилларга бўлган талаб шиддат билан пасайиб бормоқда. Европа бизнеси уюшмаси Автомобиль ишлаб чиқарувчилар қўмитаси маълумотига кўра, жорий йилнинг икки ойида ўзбек автомобиллари сотуви 56 фоизга камайган.

Ўтган йилнинг шу даврида Россияда 8254 дона “GM Uzbekistan” машиналари сотилган бўлса, 2015 йилда бу кўрсаткич 3654тани ташкил этди.

Биргина февраль ойида сотувлар 64 фоизга камайди. Бу йил февралда атиги 1639та автомобиль сотилган, ваҳоланки, ўтган йилнинг февралида россиялик харидорлар ўзбек автомобилларидан 4536тасини харид қилган эди.

Бу йил “GM Uzbekistan”нинг бирорта ҳам маҳсулоти Россияда энг кўп сотилган 25 автомобиль рўйхатига кира олмади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нефть ишлаб чиқарувчи давлатлар ақш президентининг нархни тушириш чақириғини эътиборсиз қолдирди

Нефть ишлаб чиқарувчи ва экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти – ОПЕК ва ташкилотга аъзо бўлмаган бошқа йирик нефть ишлаб чиқарувчилар АҚШ президенти Дональд Трампнинг нархни ...

Пандемияда германия иқтисодиёти 350 миллиард евро йўқотди

Сўнгги икки йилдаги пандемия Германия иқтисодиётига катта зарар етказди. Аниқроғи, тахминан 350 миллиард евро йўқотди. Кёльндаги Олмон Иқтисодиёт Институти (IW) бу ҳақда ...

Электр энергияси нархи 16 ноябрдан бошлаб ошадиган бўлди — ҳукумат қарори

“Ўзбекэнерго” АЖ расмий сайтида 2018 йилнинг 16 ноябридан бошлаб электр энергиясининг ошириладиган нархлари борасидаги маълумот эълон қилинди. Ўзбекистон Республикаси ...