Ўзбекистон ҳудудида Буюк Хитой деворига ўхшаш “Буюк Бақтрия девори” топилди

Россия Фанлар академияси Археология институти ходимлари Ўзбекистон Фанлар академияси Санъатшунослик институти ҳамкабслари билан биргаликда эрамиздан аввалги III асрга мансуб қадимги Бақтриянинг шимолий чегараларида кўчманчилар ҳужумидан ҳимояланиш учун чегараларни тўсиб турувчи ягона мудофаа иншоотлари тизими бўлганлигини аниқлашди. Бу ҳақда Sputnik нашри Археология институти матбуот хизматига асосланиб  хабар қилди.

© Sputnik / Эмма Зиливинская

 

Бақтрия Тожикистон, Ўзбекистон ва Афғонистоннинг чегарадош ҳудудларидаги тарихий вилоят. У Ҳиндикуш тоғи жануби ва Фарғона водийси шимолидаги ерларни ўз ичига қамраб олган. Афғонистон шимолидаги Бақтра шаҳри бу давлатнинг пойтахти бўлган.

Россия ва ўзбекистонлик мутахассислар Узундара қалъасини ўрганиш жараёнида у улкан мудофаа тизимининг бир қисми бўлганлигини исботлашди. 2018 йилги қазишма ишлари натижасида олимлар қалъанинг ички қўрғонини тўлиқ очишди ва унинг батафсил архитектура режасини тузишди. Қалъанинг қурилиши, ҳаёти ҳақида гувоҳлик қилувчи бой археологик материаллар топишган. Шунингдек, ҳужум оқибатида қалъанинг қулаганлигидан дарак берувчи материаллар олишган.

“Биз ноёб намуна олдик, бунинг устига бу биринчи ва ҳозирда Селевкидлар илк даврининг шарқий Эллин қалъасининг ягона намунасидир. Янги маълумотлар Узундара қалъаси ягона мудофаа иншоотлари тизимига кирганини тасдиқлашга имкон беради”, – деди экспедиция раҳбари Нигора Двуреченская.

Олимларнинг 2018 йилда тўплаган маълумотлари тоғлар табиий чегара вазифасини ўтагани, улар орасидаги йўллар эса бир-бири билан ягона тизимга боғланган қалъалар орқали назорат қилинганлигини исботлайди. Экспедиция иштирокчилари бу тизимни шартли равишда “Буюк Бақтрия девори” деб аташмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сингапурнинг робот ишчилари ишчи кучини тўлдиришмоқда

Сингапурнинг робот ишчилари ишчи кучини тўлдирмоқда. Сингапур компаниялари ишчи кучининг камайиши туфайли қаҳвахоналардан тортиб қурилиш майдончаларигача роботлардан ...

Қизил рангнинг янги хусусиятлари кашф қилинди

Қизил ранг инсонни тўхташга мажбур қилар экан. Шу боис у кўп жойларда ишлатилади, масалан, тақиқловчи белгиларда ёки светофорларда. Бироқ америкалик олимларнинг маълум ...

Отаули: заргарона зарофат, теран тагмаъно

      Она тилимизда ҳар бир сўзнинг ўз ўрни ва айтилиш оҳанги бор. Худди шундай, сўз санъатидаги ҳар бир жанрнинг ҳам ўз оҳанги, ўзига хос файзи-таровати, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400