Тошкентда қурилаётган “Humo Arena” муз саройида ёнғин чиқди

2017 йилнинг январь ойида қурилиши бошланган пойтахтдаги “Humo Arena” муз саройида ёнғин чиқди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ нашри хабар бермоқда. 

Фото:QALAMPIR.UZ

Бугун, 26 декабрь куни соат 10:30-11:00 атрофида Тошкентнинг Бешёғоч даҳаси яқинида қурилаётган “Humo Arena” кўп тармоқли муз саройида ёнғин чиққан. Мазкур ҳудуд атрофи зудлик билан ўраб олинган, ушбу кўчага олиб келувчи йўлларда автомобиль ҳаракати чекланган. Айни дамда ҳудудда Йўл-патруль хизмати ходимлари фаолият олиб бормоқда.

QALAMPIR.UZ манбасининг маълум қилишича, ёнғин содир бўлган ҳудудга зудлик билан 10 дан ортиқ ўт ўчириш автомобиллари етиб келган.

Маълумотларга қараганда, ёнғин бинонинг омборхонасидан чиққан.

“Humo Arena” кўп тармоқли муз саройини қуриш ишлари режа бўйича 2018 йилнинг 31 декабригача якунланиб, фойдаланишга топширилиши керак эди.

Мажмуада ўлчамлари 60х30 метр бўлган иккита – асосий ва машқ муз ареналари режалаштирилган бўлиб, бино умумий майдони 74 минг квадрат метрни ташкил қилади, бино тўрт қаватдан иборат, баландлиги эса 36 метрни ташкил этади.

Муз саройи 12,5 минг ўтириш жойларига эга ва концерт зали сифатида ўн минг, спорт мусобақалар ўтказиш зали сифатида эса 14 минг томошабинга мўлжалланган. Асосий бинода 300 ўринлик машқ аренаси ҳам лойиҳалаштирилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Андижон вилоятида газ кони топилди

«Андижоннефт» мутахассислари томонидан Булоқбоши туманидаги Учтепа қишлоғида олиб борилаётган нефть излаш ишлари давомида табиий газ кони борлиги маълум бўлган. Захиралар ...

Диққат: қийноқ  ва  ғайриинсоний   муносабат! жамшид султонов  “иши”

Маъбадлар тобламиш  ўзига башар, Онларин ичинда энг шуми шайтон. Ўликлар устинда машварат, ҳашар, Тоғ келбат йигитлар майити майдон. ...Инсонни таҳқирлаш йўллари кўпдир, ...

Самарқанддаги махсус мактаб тарбияланувчиларига зўравонлик қилингани ҳақида хабар берилди

Самарқанддаги махсус мактаб тарбияланувчиларининг ота-оналари тарбиячи ва раҳбарият тизимли равишда болаларни калтаклаб, руҳий босим ўтказгани ҳақида маълум қилди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400