Зангиотада бир хонадонда 5 нафар қиз ис газидан вафот этди

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 5 нафар қиз ис газидан заҳарланиб вафот этди. Фожиали ҳодиса 2018 йилнинг 27 декабрь куни кечаси содир бўлган. Буни «Xabar.uz»нинг ҳокимликдаги манбаси тасдиқлади.

Иллюстратив фото:ozan.ru

«UzNews.uz»нинг аниқлик киритишича, 4 нафар қиз бир хонадонда яшаган (ака-уканинг фарзандлари). Шу куни уларникида яна бир қиз меҳмонда бўлган. Кечаси қизлар ўз хонасига ухлагани киришган. Ярим тунда болаларнинг онаси хонага кирганида қизлар беҳуш ҳолда ётган.

Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, 4 ёшдан 16 ёшгача бўлган қизлар ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этишган.

Мазкур ҳодисага ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан расман изоҳ берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, шунга ўхшаш фожиа 2018 йилнинг октябрь ойи охирида пойтахтнинг Чилонзор туманида ҳам содир бўлганди. Ўшанда бир оиланинг 4 нафар фарзанди ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этганди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Яккабоғ туманида ака-укаларни ҳамқишлоқлари ўроқ билан уришди

2019 йил 5 июль куни Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида яшовчи 31 ёшли Э.Б. Сурнайтепа қишлоғидаги зовур олдида ўзаро жанжал туфайли ҳамқишлоқлари 27 ёшли М.К. ва унинг ...

Аудио дастур: ўзбек блоггери рус журналистини нега “шумқадам” деди

Умар Туркистонлининг "Шумқадам" блогини бу ердан ўқишингиз мумкин.

Ўзбекистон халқ артисти ортиқ отажонов вафот этди

17 май куни Ўзбекистон халқ артисти Ортиқ Отажонов 72 ёшида вафот этди. Жаноза маросими бугун аср намозидан кейин бўлиб ўтади ва Ўрикзор даҳасидаги Саид Ваққос Ота ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400