1-январдан бошлаб ногирон болаларнинг ота-оналарига 4900 сомдан ойлик берилади

Ногирон болаларни боққан ота-оналарга 2019-йилнинг 1-январидан бошлаб 4900 сомдан берилади. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Меҳнат ва ижтимоий ривожлантириш вазири Улукбек Кочкоров маълум қилди.

Иллюстратив фото

– 1-январдан бошлаб ота-оналарга беш минг сомга яқин суммадаги ойлик берилади. Кейин катта ёшли биринчи гуруҳ ногиронларини қараган одамларга ҳам келажакда имкониятига яраша ойлик тўлашни кўриб чиқмоқдамиз, – деди у.

Маълум бўлишича, ногирон боласини боққан ота-онанинг меҳнати давлат томонидан расмий тан олиниб, кейинчалик нафақага чиқиш имкониятлари ҳам қаралган.

Қирғизистон Республикаси Меҳнат ва ижтимоий ривожлантириш вазирлигининг маълумоти бўйича ҳозирда мамлакатда 29,9 минг имконияти чекланган бола яшайди. Улардан 6 минг нафари доимий қаровга муҳтождир. Қирғизистонда имконияти чекланган болаларни тарбиялаган ота-оналарга ойлик тўлаб бериш, болани қараган йилларини меҳнат дафтарчасига ёзиш ҳақидаги муаммо 15 йилдан буён кўтарилиб, аммо масала ҳал бўлмай келарди.

 

Мирзоулуғбек Каримов тайёрлади

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қибрайда аёл киши бошқариб бораётган машина каналга тушиб кетди

1 июль куни Қибрай туманида истиқомат қилувчи фуқаро И.Н. руль қаршисида ухлаб қолган. Натижада автомобиль Бўзсув каналига тушиб кетган. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ хабар ...

Санкт-петурбургда тунда уйига қайтаётган сотувчи қизни зўрлаган ўзбекистонлик қўлга олинди

Санкт-Петербургнинг Киров туманида полиция 27 ёшли дўкон ходимасини зўрлаган шахсни қўлга олди. Бу ҳақда «Аргументи и факти» хабарига таяниб “Дарё” ёзмоқда. Жиноят 18 ...

Ўзбекистонда сайёҳлар учун wi-fi тезлиги яхшиланади

Бугунга келиб рақамли технологиялар туристларга бутун дунё бўйлаб дадил ва эркин саёҳат қилиш имконини бермоқда. Сайёҳлар биргина тугмани босиш орқали мулоқот қилиши, бир ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400