Эркин Искандаров: 2019 йилда 2010 та уй эҳтиёжманд аёлларга берилади

2019 йилда 2010 та уй ижтимоий аҳволи оғир, оиласида ногиронлиги бўлган хотин-қизлар, эҳтиёжманд, заифа аёлларга берилади. Kun.uz нашри Халқаро Пресс-клуб сессияси доирасида Қурилиш вазири ўринбосари Эркин Искандаров тақдим этган маълумотларга асосланиб, шу ҳақида хабар берди. 

Эркин Искандаров

Искандаровнинг сўзларига кўра, бунда тўловнинг 25 фоизини Хотин-қизлар қўмитаси киритади, 75 фоизи Марказий банкнинг имтиёзли кредити асосида 20 йил давомида тўлаб борилади.

Эҳтиёжманд аёллар рўйхати Хотин-қизлар қўмитаси, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда мутасадди раҳбарларнинг тавсияларига кўра шакллантирилади.

Таъкидланишича, 2018 йилда 1576 нафар эҳтиёжманд аёл имтиёзли уй-жой билан таъминланган. 2017 йилда 1237 та уй шундай тоифадаги аёлларга берилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда 25 минг долларга уйини сотган ва уни сотиб олган фуқаролар ушлангани ҳақидаги маълумот нотўғри

Тошкентда 2 хонали уйни 25 минг долларга сотаётган вақтда фуқаролар Р.Т. ҳамда Н.Л.ларнинг ушлангани тўғрисида ОАВда эълон қилган хабарлар юзасидан Бош прокуратура ахборот ...

Газимизни русларга бериб, яна улар олдида қарздормиз. халқимизга газни қайтаринг!

Давлат бошқаруви ислоҳотлари соҳасида таниқли эксперт, Сингапурнинг «Smartgov Сonsulting» консалтинг бюросининг ҳудудий ижрочи директори Азиза Умарова ўзининг телеграм ...

Мозамбикда миллионлаб инсонлар очарчилик ёқасида

Йил бошидан бери иккита вайронкор довулни бошдан ўтказган Мозамбикда яшовчи 1,9 миллион кишига очлик хавф солмоқда, бу ҳақда «Regnum» Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) маълумоти ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400