Тошкентда пиёдани уриб кетган Бош прокуратура ҳайдовчиси 7 йилга қамалиши мумкин

Бош прокуратуранинг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси томонидан Бош прокуратура бошқармаси ҳайдовчиси Ж.А.га нисбатан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизматига асосланиб «Дарё» нашри маълум қилди.

Аниқланишича, Ж.А. жорий йилнинг 24 январида соат 19:15 ларда хизмат юзасидан ўзига бириктирилган Lacetti 2 русумли автомашинани Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Шаҳрисабз кўчаси бўйлаб йўлнинг биринчи ҳаракатланиш бўлагидан бошқариб кетаётиб, Шаҳрисабз—Тараққиёт кўчалари чорраҳаси пиёдалар ўтиш жойига яқинлашган вақтида, амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 111-бандидаги «Тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойларида ҳайдовчилар светофорнинг рухсат этувчи ишораси ёнган тақдирда ҳам пиёдага қатнов қисмини шу йўналишда кесиб ўтишни тугаллашига имкон беришлари керак» деб кўрсатилган талабларига риоя қилмаган ҳолда ҳаракатини давом эттириб, секинлашиш чораларини кўрмасдан, чорраҳанинг пиёдалар ўтиш жойидан ўтиб келаётган 1960 йилда туғилган Н.Х.ни автомашинанинг олд ўнг томони билан уриб юборган.

Натижада Н.Х. ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари билан, 1-сонли Республика клиник шифохонасига жойлаштирилган ва 29 январь куни шифохонада вафот этган.

Жиноят иши юзасидан олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида тегишли экспертизалар ўтказилиб, Ж.А.га ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан айб эълон қилинган.

«Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари тамомланиб, жиноят иши айблов хулосаси билан судга юбориш арафасида. Мазкур ҳолат юзасидан қонунийлик қатъий таъминланиши кафолатланади»,— дейилади хабарда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бекободда мактаб ўқувчиси икки нафар тенгдошига пичоқлаб қўйди

2019 йил 5 август куни Тошкент вилоятининг Бекобод туманида мактаб ўқувчилари ўртасидаги жанжал пичоқбозлик билан якунланди. Бу ҳақда ИИВ хабар бермоқда. Бекобод шаҳрида ...

Булунғур ариғидан аёл кишининг жасади топилди

 Самарқанд вилояти Булунғур туманида Булунғур ариғидан аёл кишининг жасади топилди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон хабар қилди. Иллюстратив фото Воқеа гувоҳларининг сўзларига ...

Қарши шаҳрида  21 дона дарахтни кесиб, нобуд қилганларга жиноят иши қўзғатилди

Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Насаф” кўчаси йўл ёқасидаги дарахтларни кесиб ташлаган фуқаролар қўлга олинди. Улар 21 ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400