Ўзбекситон Президенти семиз ички ишлар ходимларига уч ой вақт берди ориқламаса ишдан кетади

Мудофаа ва ички ишлар тизимидаги ортиқча вазнга эга ходимларга буни ўнглаш учун муддат берилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Наманганда бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида маълум қилди, дея ёзади «Дарё» нашри.

Фото: Президент матбуот хизмати

—Бизга ортиқча вазнга эга зобит, ички ишлар ходими керак эмас. Бу ҳолатда қандай қилиб жиноятчини тутади? Спорт билан шуғуллансин. Бу менга эмас, ўзларига фойда. Муддат берамиз: уч ойми, олти ойми, шу вақт ичида ўзини ўнглаб, меъёрдаги вазнга тушсин, — деди давлат раҳбари.

Президент жисмоний тарбия ва спортга эътибор нафақат ушбу тизимларда, балки барча даражада кучайтирилиши, соғлом миллатга айланиш, салбий иллатлар, хусусан, ичкиликбозликка қарши мунтазам курашиш лозимлигини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев ҳарбий ҳизматчилар ҳали ҳам «совет давридан қолган» кийимларда юргани, яқин орада бу борада ҳам ўзгариш бўлишини билдирди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“гуллар чеҳраси”

Қоракўл тумани ҳокими таклифи билан пойтахтда ишлаб юрган тикувчи ва дизайнер Гулчеҳра Шукурова яна ўз қишлоғига қайтди.   Гулчеҳра Шукурова Қоракўл вилоятдаги бошқа ...

Россиянинг бешта вилоятида фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, уч кун ичида Украинанинг Донбасс водийсидан 60 мингдан ортиқ одам келган. Қочқинларни биринчи бўлиб Ростов вилояти ...

Жамшид қўчқоров: “нарх-навонинг ошиши ҳеч қачон одамларга ёқмаган”

Бугун 23 октябрь куни  Молия вазирлиги Ғазначилигида Молия вазирлиги тизимидаги масъул мутахассислар, журналистлар иштирокидаги очиқ мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА нашри ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400